Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Андижонда Сайёр қабул ташкил этилди
2018-06-22 | Жамият
“Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва Андижон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси Шахрихон туманидаги жисмоний ва юридик шахслар билан Сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул учрашувини Шахрихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Юлдашев очиб, тадбир қатнашчилари ва унинг иштирокчиларини ва кун тартиби билан таништирди. Мамлакатимизда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, айниқса, ушбу соҳаларни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунлари ва қонун ости хужжатлари қабул қилинганлиги, бу борада миллий тизимнинг хуқуқий асосларини яратиш билан бирга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, экспорт салохиятини оширишга омил бўлаётганлигини айтиб ўтди.
Сўнгра “Ўзстандарт” агентлигининг Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Н.Тешаев сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳалари бўйича батафсил тушунчалар ва тушунтиришлар бериб ўтди.
Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда «Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасининг мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2935 - сонли қарорида белгиланган устувор вазифалар ижроси ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг Андижон ҳудудий бошқармаси ҳамда маркази томонидан кўрсатилаётган хизматлар турлари, яратилаётган қулайликлар тақдимотлар асосида таништирилди.
Йиғилишни «Андижон ССМ» ДК раҳбари И. Қосимов давом эттириб, ушбу учрашув орқали туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли вакиллари билан юзма-юз суҳбатлашиш, соҳага доир мавжуд муаммоларининг ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатиш-“Сайёр қабул” нинг асосий мақсади эканлигини таъкидлаб ўтди. Учрашув қатнашчиларини фаолроқ бўлиб, ўзларидаги мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин билдиришга чақирди. Шундан сўнг йиғилиш иштирокчиларининг соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги