Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамият
Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги жамғарма аҳолидан қадимий китоблар сотиб олди 12.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиМиллий ўзликни англаш, тарихий хотира давомийлигини таъминлаш, улкан ёзма меросни асраб-авайлаш, бойитиб бориш ва тадқиқ қилиш ҳамда маданий ва маънавий қадриятларни оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар харид қилинди. |
12.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Шу кунларда Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) ҳуқуқий лаёқатни ўрнатиш ва Марказий Осиёда фуқаросизликка барҳам бериш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳукумат вакиллари, шунингдек, Руминия, Россия Федерацияси ва Таиланддан таклиф этилган иштирокчилар қатнашди. Конференция Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва БМТ ҚОКБ томонидан БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамда БМТнинг Осиё ва Тинч Океани минтақаси иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) билан ҳамкорликда ташкил этилди. |
Манзил-маълумот ахборотларини Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш мумкин 12.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиЎзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3662-сонли Қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Давлат хизматлари марказлари орқали жисмоний шахслар учун манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш давлат хизмати тажриба тариқасида ишга туширилганлигини маълум қилади. |
Ёшлар – терроризм ва экстремизмга қарши курашишда етакчи куч 12.06.2018ЖамиятМанба: ЎзАТошкентда 11 июнь куни “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуида халқаро конференция бошланди. |
Январь-май ойларида Молия вазирлиги тизимига 341 нафар иқтидорли ёш ишга қабул қилинди 11.06.2018ЖамиятМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи молия идораларидаги вакант лавозимларга салоҳиятли ва иқтидорли ёшларни ишга жойлаштириш бўйича биргаликда амалга ошираётган ҳаракатлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда. |
Фарғона вилояти. “Обод қишлоқ” дастури доирасида 163,3 миллиард сўм маблағ сарфланади 11.06.2018ЖамиятМанба: ЎзАФарғона вилоятининг 15 туманида “Обод қишлоқ” дастури асосида кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Дастур доирасида барча манбалар ҳисобидан жами 163,3 миллиард сўм маблағ сарфланади. |
Талабалар томонидан яратилган инновацион ишланмалар намойиш этилди 11.06.2018ЖамиятМанба: ЎзАИслом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Маданият ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликлари ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди. |
Москва –Тошкент йўналишида қатновлар сони ошди 11.06.2018ЖамиятМанба: Uzbekistan AirwaysШунингдек, авиакомпания томонидан 2018 йил 18 июндан бошлаб Тошкент-Москва-Тошкент йўналишларида қатновлар частотаси оширилади. Парвозлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари замонавий ҳаво лайнерларида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт): |
“Вақф” хайрия жамоат фондининг ташкил этилиши ва фаолиятига бағишланган матбуот анжумани 11.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаЎзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Вақф” хайрия жамоат фондининг ташкил этилиши ва фолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. |
“Умра-2018” Рамазон мавсуми зиёратчилари юртимизга қайтмоқдалар 11.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаЖорий йилнинг 10 июнь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 204 нафардан иборат дастлабки гуруҳи муқаддас жойларда умра амалларини тўла-тўкис бажариб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва шундай шароитларни яратиб берган муҳтарам Юртбошимиз ҳақларига дуои-хайрлар қилиб, Ватанимизга соғ-саломат қайтиб келдилар. |
11.06.2018ЖамиятМанба: Тараққиёт стратегияси маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг май ойида АҚШга амалга оширган расмий ташрифи давомида икки давлат ўртасида эришилган келишув ва имзоланган битимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича муҳокамалар ўтказиш мақсадида АҚШнинг Халқаро Тараққиёт агентлиги (USAID) делегацияси вакиллари юртимизга ташриф буюрди. |
Қурилишда Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ўсиш кузатилмоқда 11.06.2018ЖамиятМанба: ЎзАЖорий йилнинг январь – май ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 16 551,7 миллиард сўм қурилиш ишлари бажарилди. Бу борада ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,5 фоизни ташкил этди. |
Ўзбекистон-Франция: ҳамкорлик янги босқичда давом этади 11.06.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлигиСамарқанд вилояти ҳокимлигида Франция тараққиёт агентлигининг лойиҳа раҳбари Александр Монтейро бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди. |
Қаҳрамон Қуронбоев: Ёшларига эгалик қила олган мамлакат уларнинг муносиб келажагини таъминлай олади 11.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА“Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуига бағишланган халқаро конференция давом этмоқда. |
ЕХҲТ Бош котиби бугунги дунё олдидаги глобал муаммога эътибор қаратди 11.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА“Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер бугунги дунё олдидаги глобал муаммога эътибор қаратди. |
Хоразмдаги ёшлар форумида божхоначилар ҳам фаол қатнашди 11.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасиПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 9 февралда ўтказилган ички ишлар органлари фаолияти, тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган чора-тадбирлар ижроси доирасида ҳафтанинг пайшанбаси мамлакатимизда “Профилактика куни” деб эълон қилиниб, жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. |
Хитой компанияси Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш ниятида 11.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазирлигида Changan Automobile Group компанияси вакиллари иштирокида учрашув бўлди ҳамда ҳамкорлик қилиш ваЎзбекистон ҳудудида электр тортиш қуввати билан ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама этилди. |
11.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. |
Ватандошлар Ўзбекистондаги ўзгаришларда иштирок этишни истайдилар 11.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2018 йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги ва Буюк Британиядаги Элчихонаси томонидан қатор ўқув юртлари талаба ва ўқитувчилари, Лондон ҳамда Британия ва Норвегиянинг бошқа шаҳарларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказилди. |
Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия вакиллари билан учрашув 08.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигиЖорий йилнинг 8 июнь куни Давлат статистика қўмитасида Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия вакиллари билан учрашув ташкил этилди. |