Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси

2018-06-22 | Жамият

2018 йил 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши доирасида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамаси бўлиб ўтди.

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнь куни қабул қилинди.

Қонун шахс, жамият ва давлатнинг экстремизмдан хавфсизлигини таъминлашга, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга, фуқаролар ўртасида тинчлик, миллатлараро ва динлараро тотувликни сақлашга қаратилган.

Қонунни ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳисобга олинди. Қонунда экстремизмга қарши курашишнинг асосий тушунчалари ва принциплари, экстремизмга қарши курашишнинг асосий йўналишлари, экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолият олиб борадиган органлар доираси ва уларнинг ваколатлари, экстремизмга қарши курашиш чоралари, шунингдек экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари мазкур Қонун экстремистик фаолиятнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳамда пировардида аҳоли осойишталигини сақлашга хизмат қилишини таъкидладилар.    

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться