Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги томонидан волонтёрлик фаолияти билан боғлиқ қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди

2018-06-21 | Жамият

Жорий йилнинг 20 июнидан  Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган  “Волонтерлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига қўйилди.

Ушбу Қонун лойиҳасининг мақсади мамлакатимизда волонтерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Мазкур Қонун лойиҳасида волонтер, волонтерлик акцияси, волонтерлик фаолияти, волонтерлик китобчаси, волонтерлик гувоҳномаси, волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома, волонтерлик фаолияти истеъмолчиси каби асосий тушунчалар моҳияти ёритиб берилган.

Лойиҳада  волонтерлик фаолиятининг асосий принциплари, шакллари ва турлари, волонтерлик фаолияти муносабатларининг тартибга солиниши, волонтерлик фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ва волонтерлик фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги қоидалар ўз ўрнини олган.

5 боб, 21 та моддадан иборат бўлган Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 2018 йилнинг 5 июлига қадар давом этади.

Унда сиз ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларингиз билан иштирок этишингиз мумкин. 

Ҳавола: https://regulation.gov.uz/ru/documents/2666

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться