Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистондаги ИЭСларда янги буғ-газ қурилмалари ишга туширилмоқда

2018-06-25 | Жамият

Тошкент мезбонлик қилаётган “Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва унинг истиқболлари: тажриба, хулосалар ва рад этилган афсоналар” мавзуидаги халқаро конференция ялпи сессияларда давом этмоқда.

Анжуманда «Ўзбекэнерго”АЖ вакилининг маълум қилишича, мамлакатимизда электр энергия ишлаб чиқариш самарадорлигини амалга ошириш мақсадида Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва бошқа молиявий институтлар ҳамда етакчи халқаро компаниялар иштирокида ҳудудлардаги ИЭСларда янги буғ-газ қурилмалари ишга туширилди. Эндиликда Навоий ИЭСда 478 МВ, Толимаржон ИЭСда 900 МВ, Тошкент ИЭСда 378 МВ қувватли янги газ-буғ қурилмалари ишламоқда. 
 
Мамлакатимизда электростанциялардан қувватларни узатиб бериш учун магистрал ва тақсимловчи электр тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича ҳам лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мисол учун, ОТБ иштирокида Тахиатош ИЭСдан янги Саримой кичик станциясигача 220 кВли электр узатиш линиясини қуриш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга ошириш бошланган.
 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться