Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Журналистлар учун кутилган ва кутилмаган воқеа

2018-06-27 | Жамият

Ўзбек миллий академик драма театрида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. 

Тадбирда миллий журналистика соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, мамлакат ва жамият тараққиёти йўлида фидоий ижодий фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланди. Уларга Ватанимизнинг юксак унвони, орден ва медаллари билан мукофотлаш ҳақидаги Президент фармони ўқиб эшиттирилди.
 
Қайд этиш жоизки, бу йил илк бора соҳа вакилларига давлат мукофотлари касб байрамида топширилди. Албатта, бу воқеадан қалблар тўлқинланиб, кўзларга қувонч ёшлари келди. Ахир, давлат ва халқ ўртасида кўприк вазифасини ўтаётган журналист касбининг ўзига хос машаққатларидан ҳамма ҳам хабардор эмас. Унинг том маънода «нони қаттиқлигини» соҳа ичидаги инсонлар яхши билишади. 
 
— Камтарона меҳнатимни шундай юксак мукофотланганидан жуда қувондим, –дейди Бўка туманидаги «Халқ овози» газетаси бош муҳаррири Гулжаҳон Ёмғурова. – Газетамиз уч мингдан ортиқ нусхада чоп этилмоқда. Биз ҳар бир хабар ва мақолани тайёрлашда очиқлик ва холислик, фикр ва қарашлар ранг-баранглигига эътибор қаратамиз. Бугунги рағбат бизни янада янги изланишларга чорлайди.
 
Шу ўринда қайд этиш жоизки, мамлакатимизда 1500 дан ортиқ ОАВ фаолият юритмоқда. Улардан 700 яқини газета, 309 таси журнал, 65 та телевидение, 35 радио. 4 ахборот агентлиги, 15 та ахборотнома-бюллетень, қарийб 400 та веб-сайтдан иборат. Ваҳоланки, мустақилликдан аввал мамлакатимизда 395 та ОАВ бор эди.

Манба: ЎзА

Поделиться