Куни кеча Президентимиз томонидан қабул қилинган “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Солиқ академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолиятини ташкил қилиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитишнинг замонавий услубларини, жумладан, малака оширишнинг масофавий шаклларини жорий этиш, шунингдек, ҳудудий филиалларини тузишни назарда тутган ҳолда бир ой муддатда ҳукумат қарори қабул қилинади.
Қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг бакалавриат ва магистратура талабаларининг ўқиши тегишли йўналишлар бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтига кўчирилади.
Манба: ЎзА