Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Женева шахрида Халқаро симпозиум
2018-06-26 | Жамият
Жорий йилнинг 25-27 июн кунлари Швейцария давлатининг Женева шахрида «Қуруқ ва қуритилган мевалар» соҳасида стандартлаштириш мавзусидаги йиғилиш ҳамда «Барқарор келажак учун ёнғоқлар ва қуритилган мевалар» мавзусидаги Халқаро симпозиум утказилмоқда.
Ушбу нуфузли тадбиларда «Узстандарт» агентлиги ва Узбек ишбилармонлари доираси вакиллари, GIZ ташкилотинг Урта Осиё офис ҳодимлари, Эрон, АҚШ, Германия, Испания ва Кодекс Алиментариус ташкилот вакиллари иштирок этмоқда. Ҳалқаро анжуман жорий йилнинг 27 июн кунигача давом этади. Қурилтилган мевалар соҳасида стандартлаштириш ва уни ривожлантириш мавзусида қизиқтирган саволлар ёки таклифлар булса ird@standart.uz электрон почтасига юборишингизни сураймиз.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги