Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Оқ йўл сизга, битирувчилар!
2018-06-26 | Жамият
Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида битирувчиларга диплом топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, божхона фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов ва бошқалар божхона хизматининг энг муҳим мезони – адолатли бўлиш, қонунларга оғишмай амал қилиш, халқимиз маънавияти ҳамда олижаноб ахлоқий фазилатларини ўзида мужассам этиш зарурлигини қайд этди.
Бугунги кунда институтда 2 факультет, 11 кафедра ҳамда мустақил бўлим ва бўлинмалар фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда тингловчиларнинг профессионал даражада таълим олишлари учун барча шароит яратилган. Ўқув аудиториялари фан-техниканинг энг замонавий ускуналари билан жиҳозланган.
Ўқиш жараёнида иқтисодий, ҳуқуқий, гуманитар ва фундаментал фанлар ҳамда божхона назоратини ташкил этиш, ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқариш, тезкор-қидирув фаолият, божхона статистикаси ва ахборот технологиялари каби фанлар чуқур ўқитилмоқда.
Тингловчиларга божхона органлари фаолиятига жорий этилган ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари, Бутунжаҳон божхона ташкилоти томонидан қабул қилинган Халқаро савдони eнгиллаштиришнинг хавфсизлик стандартлари, хавфни баҳолаш ва бошқариш тизими, радиацион портал мониторлардан фойдаланиш ва бошқа бир қатор долзарб йўналишлар бўйича қўшимча махсус курслар ўтказилди.
Даврон Суннатов, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
Манба: ЎзА