Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси вакиллари билан учрашув

2018-06-25 | Жамият

2018 йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Н. Жуманёзов ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси ҳуқуқий масалалар бўлими бошлиғи билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори Ф. Мухаммедов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори, ЕХҲТ лойиҳалари бўйича катта маслаҳатчиси Ю. Беккер, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий масалалар бўйича лойиҳалар Координатори маслаҳатчиси И. Файзуллин иштирок этди.

Н. Жуманёзов вазирлик фаолияти ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим соҳаларини либераллаштириш, давлатни жадал ривожлантириш ва модернизация қилишни таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирлар ҳақида қисқача маълумот берди.

Ўз навбатида Г. Барба самимий қабул ва Адлия вазирлиги фаолияти билан яхшироқ танишиш имконияти тақдим этилгани учун миннатдорлик билдирди. У ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг демократлаштириш масалалари департаменти фаолияти ҳақида қисқача маълумот бериб, сайлов ва ҳуқуқ устуворлиги, суд мажлисларини мониторинг қилиш, адолатли судлов каби фаолият йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Томонлар ҳамкорликдаги ишларни янада мувофиқлаштириш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться