Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари вакилларидан иборат делегациялар Ўзбекистонга ташриф буюришди
2018-06-27 | Жамият
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари Фавқулодда вазиятлар соҳасидаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида 2018 йилнинг 25 июнь куни Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари вакилларидан иборат делегациялар Ўзбекистонга ташриф буюришди.
Фуқаро муҳофазаси институтида ҳамкорликдаги ўқув машғулотининг очилиш маросими ўтказилиб, авария-қутқарув техника ҳамда воситалари кўргазмаси, зилзилани симуляция қилиш марказига экскурсия ташкил этилади. Куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва қадимий обидаларига саёҳат ўтказилади.
Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида «Тоғли ҳудудларда жабрланганларни қидириш ва эвакуация қилишда қутқарув тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» ҳамда «Зилзила оқибатларини бартараф этишда қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари» мавзуларида ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳамкорликдаги ўқув машғулоти жорий йилнинг 27-30 июнь кунларига қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида «Тоғли ҳудудларда жабрланганларни қидириш ва эвакуация қилиш тадбирларини олиб боришда қутқарув тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги