Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий комиссар ва талабалар фикр алмашди

2018-06-27 | Жамият

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан онлайн учрашув ташкил этилди.

Мазкур вебинар Тошкент ва Женева шаҳарлари ўртасида интернет орқали реал вақт режимида ўтказилган биринчи онлайн учрашув бўлди. Унда мамлакатимиз олий ўқув юртларининг иқтидорли талабалари иштирок этди. Тадбирни онлайн тарзда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Қирғизистондаги вакили ҳам кузатиб борди.
 
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов учрашувдан мақсад ёшларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг универсал ва минтақавий механизмлари, соҳадаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимларидан хабардор қилиш эканини таъкидлади.
 
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги кенг нишонланаётган жорий йилда мамлакатимизда ушбу халқаро ҳужжатда белгиланган тамойилларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш, давлат, жамият ва фуқароларнинг декларацияда қайд этилган қадрият ва тамойилларга эътиборини кучайтиришга алоҳида урғу берилмоқда. Президентимизнинг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармони асосида бу борадаги ишлар такомиллаштирилмоқда.
 
– Тадбирда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги минтақавий фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлдик, – дейди Тошкент давлат шарқшунослик институти магистранти Нилуфар Мансурова. – Бу учрашув Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда тан олинаётгани намунасидир.
 
Онлайн учрашув якунида Зайд Раад ал-Ҳусайн ўзбекистонлик талабаларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклаб, келажакда ўз соҳаси бўйича етук мутахассис бўлишига тилак билдирди.
 
Тадбирда талабаларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тажрибаси ва билимлари билан ўртоқлашилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
 

Дилобар Маматова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться