Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион лойиҳалар – ишлаб чиқаришга

2018-07-03 | Жамият

Навоийда “O‘zkimyosanoat” акциядорлик жамияти корхоналарида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

“Navoiyazot” акциядорлик жамиятида ташкил этилган семинарда Германия, Россия, Украина каби давлатларнинг йирик компаниялари вакиллари, юртимиздаги кимё корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари, етакчи мутахассислари, Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари иштирок этди.
 
Меҳмонлар дастлаб жамият ҳудудида барпо этилаётган янги ишлаб чиқариш майдонларида бўлиб, қурилиш-монтаж ишлари билан танишди. Айни кунда бу ерда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries, Ltd” ва “Mitsubishi Corporation”, Хитойнинг “China CAMC Engineering CO., LTD”, Швейцариянинг “CASALE SA” компаниялари билан ҳамкорликда аммиак, карбамид, азот кислотаси, поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода, метанол ишлаб чиқариш мажмуалари бунёд этилмоқда. Инвестиция дастурига киритилган бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
 
Меҳмонларга корхонада ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берилди. Корхона бош муҳандиси Н.Жўраев “Navoiyazot” акциядорлик жамиятини 2018-2028 йилларда инновацион ривожлантириш ва маҳаллийлаштириш дастури” мавзусидаги марузасида кимёгарлар томонидан ўзлаштирилган ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилган ва этилаётган, халқ хўжалигида кенг фойдаланиладиган NPK ўғити, бутанол, формалин, бутилацетат, ацетон, кальций гипохлориди хусусида тўхталди.
 
Академиклар А.Дадахўжаев, Н.Юсупбеков, Ш.Намозов мамлакатимиздаги кимё корхоналарида маҳсулотлар турини кўпайтириш, ҳажмини ошириш, шунингдек, экспортбоп товарлар ишлаб чиқаришни юксалтириш борасида олим ва мутахассислар олдида турган устувор вазифалар хусусида сўз юритди.
 
– Бугун жаҳонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қатор янги технологиялар қўлланилмоқда, – дейди Германиянинг “Thyssen Krupp Industoins” AG компанияси вакили Е.Махиня. – Жамоамиз улардан бир нечтасини ўзбекистонлик ҳамкорларга таклиф этади. Айниқса, аммиак, карбамид, азот каби ўғитлар тайёрлаш жараёнини интеграциялашда, хусусан, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда ускуналардан фойдаланиш унумдорлигини оширишда улар муҳим ўрин тутади. Бугунги семинардан ўзимиз учун ҳам фойдали жиҳатларни кашф этдик.
 
Амалий тадбирда, шунингдек, олимлар томонидан технологик жараёнларни бошқариш тизимида, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда инновацион ишланмалар ва уларни татбиқ этиш бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Меҳмонлар “Navoiyazot” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган истиқболли йўналишлар, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, рақобатбардошлигини оширишга қаратилган инновацион лойиҳалар билан танишди.
 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться