Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Украинанинг Киев шаҳрида тренинг курси бўлиб ўтди
2018-07-09 | Жамият
2018 йилнинг 3 – 4 июль кунлари Украинанинг Киев шаҳрида “Европа ҳисоблар тизими 2010 ва унинг давлат молияси статистикасига ва ортиқча дефицитни бартараф этиш тартиботига таъсири” мавзусида тренинг курс бўлиб ўтди. Мазкур тренинг курс Евростат томонидан ташкил этилди.
Тренинг курсда Давлат статистика қўмитасининг Макроиқтисодий индикаторларни шакллантириш ва таҳлил этиш бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Уразбаев ва Халқаро ҳамкорлик ва алоқалар бўлими бошлиғи У.Ноиповлар иштирок этишди.
Тренинг курсда Евростат экспертлари ҳамда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Латвия, Украина, Ўзбекистон статистика идоралари ходимлари ва вакиллари иштирок етишди.
Ушбу семинар тренинг давомида Европа миллий ҳисоблар 2010 ва унинг давлат молияси статистикасига ва ортиқча дефицитни бартараф этиш тартиботига таъсирини умумий қоидалари, асосий тамойиллари, ушбу тамойилларни амалиётда қўллаш тартиблари ва концептуал асослари кенг ёритилиб, тингловчиларга тушунчалар берилди. Шунингдек, семинар давомида айрим давлатлар тажрибаси ва уларнинг амалиётда давлат молияси статистикасини шакллантириш ва ортиқча дефицитни бартараф этиш тартиботи бўйича ўз усуллари, иш жараёнида дуч келинаётган қийинчиликлар, ютуқлар ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги