Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

17 нафар ёш мутахассис кунчиқар мамлакатда таълим олади

2018-07-05 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан Япония ҳукумати ўртасида «Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш» (JDS) лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда, жумладан, фан-таълим йўналишида изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
 
Мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ёшларнинг замонавий билим олиши, малакали мутахассис бўлиб етишиши, истеъдодини тўла намоён этиши, жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим омил бўлмоқда. Ўзбекистон ёшларининг жаҳон стандартлари асосида таҳсил олиши йўлида халқаро ҳамкорлик йилдан-йил ривожланмоқда. Мамлакатимизда дунёдаги кўплаб нуфузли университетларнинг филиаллари ташкил этилиб, турли хорижий давлатларда ёшларимиз билим ва тажрибасини оширмоқда.
 
«Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш» лойиҳаси ҳам юртимиздаги турли давлат ташкилотлари, вазирлик ва идоралаларда фаолият юритаётган уч йиллик тажрибага эга ёш кадрларнинг Япониядаги нуфузли олий ўқув юртларида магистрлик босқичида таълим олишини таъминлаш, уларнинг билим ва тажрибасини оширишга қаратилган.
 
Бу лойиҳа 1999 йилдан буён Япония ҳукумати билан ҳамкорликда амалга ошириб келинмоқда. Ўтган вақт мобайнида 311 нафар ёш мутахассис кунчиқар мамлакатда банк-молия, иқтисод, сиёсат, тиббиёт, филология йўналишларида таҳсил олиб қайтган. Лойиҳа 2019-2020 йилларда 17 нафар ёш истеъдод эгаларининг Японияда таҳсил олишини назарда тутади. Унга 2,4 миллион АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилади.
 
Тадбирда фан-таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илмий тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш борасида қилинаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.
 

Г.Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться