Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой вакиллари Ўзбекистонда инновацион саноат паркини ташкил қилишни таклиф этди

2018-07-05 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлигига Хитойнинг Чанша шаҳридаги Хай-тек миллий саноат ривожланиш зонасининг бош директори ўринбосари Чэн Дацин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

- Ўзбекистонда инновацион саноат паркини ҳамкорликда ташкил қилиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли ҳамкорликнинг бошланиши бўлади, деб таъкидлаган учрашув вақтида жаноб Дацин.- Биз Ўзбекистонга нафақат янги технологияларни, балки инновацияларни татбиқ қилиш тажрибасига эга бўлган бошқарувчиларни, малакали кадрларни ҳам олиб кириш орқали ҳамкорлигимиз самарасини янада оширамиз.

Делегацияни қабул қилган Инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов эса “юртимизда илмли, ўз соҳасини яхши биладиган мутахассислар бисёр эканини, аммо илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш бўйича тажриба етарли эмаслигини” айтиб, бу борада хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини, маълум қилди. 

Чэн Дацин таъкидлаганидек, айнан илмий-техник тараққиёт Хитой ва унинг халқи турмушини буткул ўзгартирган. Мамлакат ривожланиб оёққа туришида инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилинишининг аҳамияти юқори бўлиб, Хитойнинг бугунги стратегияси 2050 йилга келиб молиявий таваккалчиликни камайтириш, мамлакатда қашшоқликка барҳам бериш ва экологик муаммоларни ечишга қаратилган. 
 
Учрашувда шунингдек, Инновацион тараққиёт йўлида бошқа мамлакатлар томонидан қилинган хатоларни такрорламаслик, Ўзбекистондаги мавжуд шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда хориж тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини таъкидланди. Дўстона руҳда ўтган музокаралар якунида томонлар ҳамкорликка оид йўл харитасини тузишга келишиб олишди. 
 
Маълумот учун: Жанубий Хитойнинг йирик маъмурий-саноат маркази бўлмиш Чанша мамлакатнинг энг ривожланган 20 та шаҳридан бири саналади. Хай-тек миллий саноат ривожланиш зонаси ҳукумат томонидан ташкил этилиб, давлат тасарруфида фаолият юритса-да, 25 мингга яқин хусусий компанияларни ўзида бирлаштиради. Бу компанияларнинг хорижда 22 та уюшмалари ваколатхоналари фаолият юритмоқда.
 

Н. Тошпўлатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться