Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи
2018-07-03 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.
Мазкур меморандум Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ўртасида ёшлар масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликнинг йўналишлари ва тартибини белгилаб беради.
Ҳамкорликдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган ёшларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук, жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг барча соҳаларни модернизация қилиш ва янгилаш жараёнларидаги фаол иштирокини таъминлашдан иборат.
Шунингдек, ушбу ҳамкорлик ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, Миллий гвардия сафларида ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири , юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратишга хизмат қилади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА
Манба: ЎзА