Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзстандарт” агентлигида сертификатлаштириш органлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

2018-07-05 | Жамият

2018 йил 3 июлда  “Ўзстандарт” агентлигида сертификатлаштириш органлари иштирокида техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги долзарб масалалар ва мавжуд муаммоларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

  1. Стандартлаштириш бўйича Техник қўмиталарнинг бугунги кундаги фаолияти ва уларни такомиллаштиришга қаратилган долзарб вазифалар;
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сонли фармонининг ижроси юзасидан олиб борилаётган тадбирлар;
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сонли “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмуни ва моҳияти;
  4. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қабул қилинган техник регламентларга асосан сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларни аккредитация доираларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ва бу борадаги муаммолар.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди, “Ўзстандарт” агентлиги бошқарма бошлиқлари томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди ва техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Шунингдек, сертификатлаштириш органларининг халқ хўжалиги тармоқларида стандартлаштириш бўйича фаолият юритаётган Техник қўмиталар таркибида иш юритилишига келишилди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться