Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Хотин-қизлар қўмитасининг ички ишлар билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда

01.02.2019ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4075-сонли қарорининг ижроси юзасидан 2019 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов раислигида Сирдарё вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масаласи бўйича ўтказилган йиғилишдаги таклифига биноан Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиқиб, вилоят Ички ишлар бошқармаси тизимида 11 та туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозими жорий этилди.

Истеъмол секторида нархларни рўйхатга олишда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва амалиётга жорий этиш

01.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

2019 йилнинг 28 январь куни Давлат статистика қўмитасининг мутахассислари томонидан Наманган вилояти туман (шаҳар) статистика бўлимлари ходимлари учун Истеъмол нархлари кузатувини ташкил этиш ҳамда индексларини ҳисоблаш, шунингдек, ўртача истеъмол нархларини халқаро стандартларга мос равишда ҳисоблаш ва ушбу жараёнларда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Адлия вазирлиги 15 февралга қадар Республика бўйлаб манзилли тарғибот тадбирларини ўтказишни бошлади

01.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар замирида аввало инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ётади. Сўнгги йилларда инсон, унинг ҳуқуқи, эркинлиги, қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Миллий статистика тизимининг фаолияти талабалар нигоҳида

01.02.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Миллий статистика тизими: назария ва амалиёт” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Tashkent City” лойиҳасига қанча компания инвестиция киритди?

01.02.2019ЖамиятМанба: ЎзА

“Tashkent City”нинг қурилиш майдонига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. 

Ижтимоий инфратузилма ривожлантирилади

31.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президентимиз Жиззах шаҳридаги Мирзо Улуғбек маҳалласида бўлиб, ҳудудда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар, ижтимоий объектлар, ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди.

Урганч шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

31.01.2019ЖамиятМанба: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз томонидан Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш хусусан, ишсиз фуқаролар, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келганлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!

31.01.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугунги кунда пойтахтимизда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳамда талабалар шаҳарчаси ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди.

Давлат хизматлари марказлари сони яна биттага кўпайди

31.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида янги замонавий Давлат хизматлари маркази ўз эшикларини очди. Мазкур туманнинг 51 мингдан ортиқ аҳолиси энди қулай ва сифатли давлат хизматлари олиш имконига эга. Вилоятга ташриф буюрган юртбошимиз бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит!

31.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий таълим тизимида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Адлия вазирлиги: энг кўп уй Тошкент шаҳрида, энг ками Сирдарё ва Хоразм вилоятларида сотилди

30.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги 2018 йилда аҳолига кўрсатилган ҳуқуқий хизматлар турлари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этади.

Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилди

30.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилмоқда.  

Аҳил оила ­­- бахтли мактаб

30.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 29 январь куни “GrandMirHotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда оилада яшаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган янги “Аҳил оила ­­- Бахтли мактаб” дастури бўйича ўқув-тренинг ташкил этилди.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва “Person Hunters” ҳамкорлик қилади

30.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида 29 январь куни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти ва “Person Hunters” масъулияти чекланган жамияти ўртасида меморандум имзоланди. Эндиликда томонлар хорижда таълим олаётган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

30.01.2019СиёсатМанба: ЎзА

Бугун мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Мурожаатлар тизимли ҳал этилмоқда

29.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида “Ипотека-банк“ акциядорлик-тижорат ипотека банки истеъмолчиларга кўрсатаётган хизматлар самарадорлигини янада ошириш борасида белгиланган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ жорий йилда учта янги йўналиш очишни режалаштирмоқда

29.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“​ - жорий йилда учта янги йўналиш - Тбилисида, Мюнхен ва Карачи шаҳарларида очишни режалаштирмоқда”, дея хабар бермоқда Миллий авиакомпания

матбуот хизмати.

Британиялик экспертлар Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда

29.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда Британия Кенгашининг аёлларда етакчилик қобилиятини ошириш, бунинг учун мавжуд имкониятларни кўриб чиқиш ва халқаро тажрибани ўрганишни кўзда тутувчи дастури доирасида уч кунлик семинар-тренинг бошланди. 

Мактабгача таълим вазирлиги энг яхши болалар персонажи яратиш бўйича танлов эълон қилади

28.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда электрон ва босма ўқув материаллари учун персонажлар (қаҳрамонлар) яратиш бўйича танлов эълон қилади. Танлов икки босқичда бўлиб ўтади: биринчи босқичда халқ томонидан овоз бериш асосида 10та энг яхши иш танлаб олинади, иккинчи босқичда эса комиссия битта ғолиб ва иккита совриндорни танлаб олади. Бош соврин - 10 млн.сўм.