Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ жорий йилда учта янги йўналиш очишни режалаштирмоқда
2019-01-29 | Жамият
“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ - жорий йилда учта янги йўналиш - Тбилисида, Мюнхен ва Карачи шаҳарларида очишни режалаштирмоқда”, дея хабар бермоқда Миллий авиакомпания
Сўнгги уч ой ичида Миллий авиакомпания Мумбай, Владивосток ва Жидда шаҳарларига янги учта рейс очди.
Бундан ташқари, мавжуд йўналишларда парвозларнинг сони сезиларли даражада ошди. Масалан, Тошкент-Москва энг машҳур йўналишлардан бири, ушбу йўналишидаги парвозлар сони ҳафта мобайнида 27 тага оширилди ва Россия пойтахтига Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Наманган ва Фарғона шаҳарларидан парвозлар сони жами 49 тага етди.
Шу билан бирга, Тошкентдан Сеул, Душанбе, Бишкек, Минск, Ростов-на-Дону, Остона ва Новосибирск шаҳарларига парвозлар сони оширилди. Шунингдек, бугунги кунда энг машҳур йўналишларидан бири - Истанбулга - пойтахтдан бир ҳафтада 10 та парвоз, Самарқанддан эса 2 та парвоз амалга оширилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги