Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Покистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди

15.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 14 январь куни Покистон томонининг ташаббуси билан Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қўшма штабида уларнинг амалиётида ва икки томонлама муносабатлар тарихида илк маротаба Ўзбекистоннинг давлат байрами – Ватан ҳимоячилари куни нишонланди.

Қашқадарёда томчилатиб суғориш тизими қисмларини ишлаб чиқарувчи янги корхона ташкил этилади

14.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш тизимини кенг жорий қилиш учун қулай шароит яратиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот

14.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев иштирокида вилоятнинг бир қатор йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.

Мардлар қўриқлайди ватанни

14.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди.

Адлия ахбороти: “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси амалга оширилади

14.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва унинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини тушунтириш, бу орқали эса фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишни кўзлаб, шунингдек қонун ҳужжатларини омма эътиборига содда ва халқчил тақдим этиш мақсадида 2019 йил 11 январь куни навбатдаги “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ўзгарди

14.01.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилоят ҳокими матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Худойбердиев Шунқор Фармонович Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тайинлангач, унинг ўрнига шу пайтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Ўроқов Жамшид Ражабович вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Янги йилда янги бинолар фойдаланишга топширилди!

11.01.2019ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда прокуратура органларининг ваколатлари кенгайтирилиши билан бир қаторда, моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда иш шароитларини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Пойтахт банк» ўз фаолиятини бошлади

11.01.2019ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида янги «Пойтахт банк» ўз фаолиятини бошлади. Банк пойтахтда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган. Эндиликда бу ерда 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади.

Энг олис қишлоқда сайёр қабул

11.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бўка туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

“CTF.UZ”​ танлови натижалари эълон қилинди

11.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

9 январь куни "ZO‘R TV"​ телеканали студиясида ахборот хавфсизлиги соҳасида “CTF.UZ”​ очиқ турдаги танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б. Олматов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари С. Бабаходжайев ва “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси бош директори Н. Хасановлар иштирок этишди.

Адлия вазирлиги: аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган пуллик хизмат тўловларидан озод қилинди

11.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Солиқ кодексининг 331-моддасига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари нотариал хизматлардан фойдаланганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинган эди.

“Аъло таътил” лойиҳаси якунланди

11.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мамлакатимизнинг фаол, тиришқоқ ва аълочи ўқувчиларини Сурхондарёдаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да бирлаштирган “Аъло таътил” лойиҳасига бугун якун ясалди. Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳада республикада сараланган 192 аълочи ўқувчи иштирок этиб, мароқли таътил ўтказди. 

429 та мурожаат кўриб чиқилди

11.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Жорий йил 10 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан 2018 йил якунлари ва 2019 йилги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) техник қўмитасига аъзо бўлди

10.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Юртимиздаги экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида фаолият юритувчи Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO)нинг  ТС 207 “Атроф муҳитни бошқариш” техник қўмитасига аъзо бўлди.

Қўмита парламент назоратидан унумли фойдаланди

09.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2019 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан 2018 йилдаги фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Замонавий босмахона иш бошлади

09.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Наманган вилояти Косонсой туманида бир неча йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келаётган “Заковат” нашриёт уйи жамоаси янги йилни яна бир катта қадам билан бошлади. 

Ҳоким тадбиркорларни ҳалол ишлашга чақирди

09.01.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Оилавий ажримларнинг олдини олиш- жамият тинчлиги ва фаровонлиги асоси

09.01.2019ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд билан ҳамкорликда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, вояга етмаган болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга асосан жорий йилнинг 7 январь куни вилоят Қишлоқ ва сув ҳўжалиги бошқармаси фаоллар залида Олий суд судьялари А.Муродов, Н.Махкамова ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси С.Исаков, вилоят ва туман (шаҳар) фуқаролик ишлари бўйича судлар, Хотин-қизлар қўмиталари, Оила марказлари, вилоят Маҳалла жамғармаси, вилоят имом хатиби иштирокида нотинч оилалар билан суҳбат, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш чораларини кўриш мақсадида семинар ва сайёр судлар ўтказилди.

Адлия вазирлиги: ўтган йили 230 дан ортиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, бу 2017 йилдагидан икки баравар кўп

09.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

8 январь — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилган кун (мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг — 1992 йил 8 январида Адлия вазирлиги қайта ташкил этилган).

Методистлар учун тренинг ташкил этилди

08.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Бугунги кунда халқ таълими тизимида Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада умумтаълим мактаблардаги психологлар, ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича мутахассислар (профориентатор)га қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар шулар жумласидандир.