Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамият
Ўзбек-тожик чегарасида яна бир ўтказиш пункти очилди 04.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасиСўнгги икки йил давомида Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг ривожи жадал суръат касб этиб, стратегик шериклик даражасигача кўтарилди. |
Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги 04.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигиМактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ошириш, овқат тайёрлаш учун масъул ходимлар (ҳамширалар, ошпазлар ва омбор мудирлари)нинг билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 27 февраль куни 2/36-сонли мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди. |
Генерал-полковник З. Алматов бошчилигидаги Ички Ишлар Вазирлиги Ишчи гуруҳи иштирокидаги тадбир 04.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиМуҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник З. Алматов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети талаба-ёшлари билан маънавий-маърифий ва тарбиявий-профилактик учрашув ўтказилди. |
01.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ҳамда Бош прокуратура Академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. |
Бош вазирга парламент сўрови юборилмоқда 01.03.2019СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига парламент сўрови юборишга оид масала кўриб чиқилди. |
Хамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди 01.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги“Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Турк стандартлари институти (TSE)нинг навбатдаги таъсис кенгашида “Ўзстандарт” агентлиги бош директори ўринбосари Жасур Шукуров ҳамда “Турк стандартлари институти” Президенти Адем Шахинлар ўртасида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди. |
01.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг энг муҳим йўналишларидан бири хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимизни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. 2018 йил меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлайдиган махсус Фонд яратилди, Россия Федерацияси ҳудудида қийин аҳволда ёки ҳужжатларсиз қолган 700 нафар фуқаро қайтарилди, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва (Россия Федерацияси) ҳамда Кванджу (Жанубий Корея)да ваколатхоналари очилди. |
БМТ Тараққиёт дастури доимий вакили Қорақалпоғистонда 01.03.2019ЖамиятМанба: ЎзАБМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Леван Буадзе бошчилигидаги делегация икки кунлик сафар билан Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. |
Сув хўжалиги вазирлигида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси экспертлари билан учрашув ўтказилди 28.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигиЎзбекистон Республикаси экологик фаолияти самарадорлигининг Учинчи шарҳи учун маълумот тўплаш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси экспертлари мамлакатимизга ташриф буюрди. Жаноб Антуан Нунеш бошчилигидаги делегация аъзолари турли вазирлик ва идораларда бўлиб, учрашувлар ўтказмоқда. |
Ҳукумат фаолияти устидан парламент назорати кучайтирилади 28.02.2019ЖамиятМанба: ЎзАОлий Мажлис Сенати ялпи мажлисида “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштириш ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди. |
28.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2019 йилнинг 25 февраль куни Самарқанд шаҳар Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Кеимюнг коллеж университети ўртасида касб-ҳунар таълимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. |
Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди 28.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати2019 йил 27 февраль куни Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва комиссиясининг мажлислари бўлиб ўтди. Уларда парламент юқори палатасининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинди. |
Давлат статистика қўмитасида Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди 27.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигиЖорий йилнинг 26 февраль куни Давлат статистика қўмитасида Раис Бегалов Баҳодир Абдусаломович билан Альберт Егер бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. |
27.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 2019 йилнинг 11-22 февраль кунлари Австриянинг Вена шаҳрида Бирлашган Вена институтида “Табиий ресурсларга бой мамлакатларда макроиқтисодий бошқариш” мавзусида ўқув курси ўтказилди. |
Наманган тараққиёти статистик таҳлилда 27.02.2019ЖамиятМанба: ЎзА2019 йил бошидаги маълумотга кўра, вилоятда 2 миллион 750 мингдан зиёд аҳоли яшайди. |
Адлия вазирлиги: эндиликда апостиль қўйиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади 27.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиБугунги кунда мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида фуқароларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳужжатларни кўтариб идорама-идора юриш ҳолатлари ва ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида бирқанча ишлар амалга оширилмоқда. |
27.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 26 февраль куни Тошкентда АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотига доир дастури тақдимоти ўтказилди. Тадбирда адлия вазири Р. Давлетов, USAID ва бошқа халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди. |
Терроризмга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик 27.02.2019ЖамиятМанба: ЎзАТошкентда 26 февраль куни Жиноят қидирув полицияси халқаро ташкилоти – Интерполнинг “Қалқон“ лойиҳаси доирасида терроризмга қарши курашишда ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. |
26.02.2019ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”даги вазифалар моҳиятини кенг оммага ташқи тарғибот воситалари орқали етказиш кўп маънода юртимиздаги барча ижодий уюшмаларнинг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади. Бу борада “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси юртимиздаги Давлат дастурларини турли хилдаги тасвирий воситалари билан амалда тарғиб этиб келмоқда. |