Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамият
Эркинжон Турдимов Сенат аъзолигига сайланди 25.01.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлигиЎзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 18 январдаги қарорига асосан, 25 январь куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. |
Нукус шаҳрида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари бошланди 25.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиШимолий-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус гарнизонида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимларини ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари бошланди. |
Шаҳар бош лойиҳаси ЮНЕСКО эксперти билан муҳокама қилинди 25.01.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлигиШу кунларда ЮНЕСКО эксперти, Франция шаҳарсозлик институти халқаро алоқалар бўйича менежери Э.Хойберхтс раҳбарлигидаги делегация Самарқанд шаҳри меҳмони бўлиб турибди. Делегация аъзолари вилоят ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. |
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди 23.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигиУнда Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди |
23.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “Ўзстандарт” агентлигининг бир гуруҳ ходимлари жорий йилнинг 18-21 январ кунлари Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси билан биргаликда Жакарта шаҳрида Туризмни ривожлантриш давлат қўмитаси, ва Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси мақомини олган Гунадарма Университети ректори Маргиантихоним, Индонезия Миллий Стандартлаштириш ташкилоти (ИМСТ) ва Индонезия Уламолар Кенгашининг Ҳалол сертификатлаштириш агентлиги вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилди. |
Фарғона вилояти делегациясининг Россия Федерациясига сафари Самарали ҳамкорликка қадам 23.01.2019ЖамиятМанба: Фарғона вилояти ҳокимлигиЖорий йилнинг октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро Форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамкорликни юксалтириш борасида маълум ҳужжатлар имзоланган эди. |
Ўзбекистон-Германия қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича ҳамкорлик қилади 23.01.2019ЖамиятМанба: ЎзАГермания пойтахти Берлинда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси ҳамда Германиянинг “Bundessortenamt” қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал маркази билан ҳамкорликда икки мамлакат иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни ишлаб чиқариш ҳамда бу борада икки мамлакат тажрибасини қўллаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. |
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири билан учрашди 23.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши раиси Жасур Акрамов бошчилигидаги делегация аъзолари Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири билан учрашди. |
Адлия хабари: давлат хизматлари марказлари томонидан “маҳалладан маълумотнома” берилмайди 23.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ 2018 йил 15 октябрдан давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлиги, шахснинг ишсизлиги ҳамда болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатларини, шунингдек шахснинг тавсифномасини тақдим қилиш бўйича тартиб бекор қилиниши ҳамда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши жараёнида ушбу турдаги ҳужжатларни олиш зарурияти туғилганда, давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур маълумотларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан мустақил равишда, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олиши белгиланган. |
“Ўзстандарт” агентлиги: қарор ижроси таъминланмоқда 23.01.2019ЖамиятМанба: ЎзАМиллий матбуот марказида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар учун аҳамиятига бағишлаб анжуман ўтказилди. |
Туркияликлар ҳам таклиф ва шикоятлар билан 1091 “ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкин 23.01.2019ЖамиятМанба: ЎзАЎзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Туркия истеъмолчилар ҳуқуқлари уюшмаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига мувофиқ икки мамлакат истеъмолчиларининг ҳуқуқлари муҳофазаси истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳар иккала ташкилот ҳамкорлиги доирасида амалга оширилади. |
Ўзбекистон Ҳаж делегацияси раҳбари Ҳаж ва Умра вазири билан учрашди 22.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаСаудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Солиҳ бин Тоҳир Бинтин таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акрамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси мазкур давлатга хизмат сафари билан бўлиб турибди. |
Ҳудудларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш муҳим вазифа 22.01.2019ЖамиятМанба: ЎзАМамлакатимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз хонадон”, “Хавфсиз туризм” концепциялари амалга оширилаётгани ҳудудларда жамоат тартибини таъминлашга хизмат қилаётир. |
Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази делегацияси билан учрашув 22.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонасида мамлакатимиз Ёшлар иттифоқи кўмагида АҚШга келган Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. |
Кинодаги ҳамкорликнинг янги истиқболлари 21.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА“Ўзбеккино“ миллий агентлигида АҚШнинг “Unity Productions Foundation“ (UPF) нодавлат фонди раҳбари, кинопродюсер ва режиссёр Даниэль Тутт раҳбарлигидаги делегация вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. |
Ҳамкорлик келишуви асосида техник кўрикдан ўтказиш бўлимлари ташкил этилади 21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги“Ўзстандарт” агентлиги томонидан юртимизда жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шахобчаларини ташкил қилиш бўйича Жанубий Корея давлатининг “Si Resource Co. Ltd” ҳамда “Hydrogen Power Co. Ltd” компаниялари Агентлик ҳузуридаги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. |
"Галактика" корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди 21.01.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиТошкент шаҳар ҳокимлигида Россия Федерациясининг "Галактика" корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Давлат раҳбарлари ташаббуси билан Ўзбекистон ва Россия алоқалари ривожланиб бораётгани таъкидланди. |
Солиқ ва прокуратура раҳбарлари жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлар муаммоларини ҳал этмоқда 21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасиТошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг 220 нафардан зиёд малакали ходимлари ҳар куни жойларга чиққан ҳолда умумбелгиланган солиқ тўлови тартибига ўтаётган корхоналар раҳбар ва бош ҳисобчилари билан мулоқот ўтказмоқда. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилиши баробарида қўшилган қиймат солиғи бўйича тушунтиришлар берилмоқда. |
21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги Ҳайъат мажлисини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев кириш сўзи билан очиб, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳалари сингари сув хўжалиги тизимида ҳам ислоҳотларни янада жадаллаштириш, мавжуд сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари ҳамда бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланувчилар ҳамда сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш каби соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, эътиборга молик натижаларга эришилаётганлигини таъкидлади. |
21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан вилоятнинг Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан, Янгиариқ, Янгибозор, Хива шаҳри ва Хива туманларида Президентимизнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросига бағишланган семинар тренинглар ташкил этилди. |