Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хотин-қизлар қўмитасининг ички ишлар билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
2019-02-01 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4075-сонли қарорининг ижроси юзасидан 2019 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов раислигида Сирдарё вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масаласи бўйича ўтказилган йиғилишдаги таклифига биноан Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиқиб, вилоят Ички ишлар бошқармаси тизимида 11 та туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозими жорий этилди.
31 январь куни вилоят ҳокимлигида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида ташкил этилган хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари туман, шаҳар хотин-қизлар раислари билан таништирилиб, уларнинг келгуси фаолиятларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги