Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Истеъмол секторида нархларни рўйхатга олишда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва амалиётга жорий этиш
2019-02-01 | Жамият
2019 йилнинг 28 январь куни Давлат статистика қўмитасининг мутахассислари томонидан Наманган вилояти туман (шаҳар) статистика бўлимлари ходимлари учун Истеъмол нархлари кузатувини ташкил этиш ҳамда индексларини ҳисоблаш, шунингдек, ўртача истеъмол нархларини халқаро стандартларга мос равишда ҳисоблаш ва ушбу жараёнларда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Наманган вилояти статистика бошқармаси ҳамда ҳудудий статистика бўлим бошлиқлари ва нарх кузатувларини олиб борувчи регистраторлар учун истеъмол секторида нархларни рўйхатга олиш, кузатув жойларини танлаш, улардаги ўртача нархларни шакллантириш ва келгусида замонавий қурилмаларидан, яъни, планшетдан самарали фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги