Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!

2019-01-31 | Жамият

Бугунги кунда пойтахтимизда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳамда талабалар шаҳарчаси ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди.

Шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, замонавий архитектурага мос пиёдалар йўлаклари, махсус велосипед йўллари, автомашиналар учун эса 400 ўринли автотураргоҳлар барпо этилмоқда. 5600 м2 автомобиль йўллари асфальт қилиниб, автомототранспортлар қатнови чегараланади, 11 минг м2 яшил майсалар ётқизилади,1,800 п/метр ирригация тармоқлари янгиланади.Талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида, замонавий ўриндиқлар ўрнатилади. Университет раҳбарияти томонидан бино ҳудудидаги ҳимоя панжаралари олиб ташланди.

Ҳурматли фуқаролар, шаҳримиз меҳмонлари, азиз талабалар!

Олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари сабаб вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги узр сўрайди.

Ушбу қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади.

Шаҳримизни янада обод қилайлик!

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться