Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат хизматлари марказлари сони яна биттага кўпайди

2019-01-31 | Жамият

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида янги замонавий Давлат хизматлари маркази ўз эшикларини очди. Мазкур туманнинг 51 мингдан ортиқ аҳолиси энди қулай ва сифатли давлат хизматлари олиш имконига эга. Вилоятга ташриф буюрган юртбошимиз бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Юқори хизмат кўрсатиш стандартлари, давлат хизматларини олиш тартибини соддалаштириш ва тезкорлигини, фуқароларни кутиш вақтлари унумли ўтишини таъминлаш —Давлат хизматлари марказлари фаолиятини ташкиллаштиришда буларнинг барчасига алоҳида эътибор қаратилади.

Анъанага кўра, ҳар бир очилаётган Давлат хизматлари маркази аввалгисидан қўшимча яратилган шароитлар ва жорий этиладиган ва синов тариқасида кўрсатиладиган янги хизматлар билан фарқланади. Мирзачўл тумани маркази ушбу анъанани давом эттирди.

Навбатлари келгунча яратилган кутубхонада фуқаролар қизиқарли китоб ўқиши, болалар эса махсус жиҳозланган майдончада вақтларини ўтказиши мумкин. Бундан ташқари, марказнинг ўзида «Бахт уйи», туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳам жойлашган.

Шунингдек, Марказ эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш, фуқаролик паспортини олиш ва алмаштириш учун зарур бўлган техника билан жиҳозланган. Барча хизматлар электрон навбат тартибида кўрсатилади.

2019 йил мамлакатимизда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинди. Мазкур номланиш барча соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган мезонларни белгилайди. Давлат хизматлари тизими ҳам бу жараёндан четда қолгани йўқ. Илк бор янги Марказда инвесторлар учун ташкил этилган махсус хона — бунинг яққол мисолидир. Бу ерда тадбиркорлар юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, имтиёзлар, Ўзбекистонда бизнесни очишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Мирзачўл тумани аҳолисининг турмуш даражасини босқичма-босқич яхшилаш, қишлоқлар қиёфасини тубдан янгилаб, уларнинг яшаш тарзи ва турмуш даражасига ижобий ўзгаришларни амалга ошириш, шунингдек, аҳоли учун янги иш жойларини яратишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастурига киритилган илк ҳудудлар сафига киради.

Шубҳасиз, очилган Давлат хизматлари маркази, саҳролар ўртасида барпо этилган замонавий қишлоқ — обод Мирзачўлнинг яна бир ажойиб зийнатига айланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться