Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

МТМ ларда қўшимча хизматлар:ота–оналар фарзандларини кечроқ олиб кетишлари мумкин

21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2019 йил январидан Ўзбекистоннинг мактабгача таълим муассасалари пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлдилар.Энди давлат МТМлари ота –оналарга қулай шаклда ишлай бошлайди.

​​Адлия вазирлигининг 5 йиллик стратегияси ишлаб чиқилмоқда

21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

​2019 йилнинг 19 январь куни Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилди.

Тошкентда биринчи марта Халқаро юридик форум бўлиб ўтади

21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтариш ишлари фаол давом эттирилмоқда

21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3839-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2018 йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 19-кенгашида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органларининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидаги тахминан 1500 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтаришга кўмаклашиш тўғрисида эришилган келишувга мувофиқ, 2018 йилнинг тўртинчи чорагида ана шундай тоифага кирувчи 200 нафарга яқин юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Солиқ органлари ходимлари талабалик давридан танлаб олинади

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида солиқ тизимига кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга кўра 2019 йил 17 январь куни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Бўлажак солиқчилар клуби»га аъзо бўлиш истагини билдирган университет талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди. 

Корея Республикаси ихтирочи аёллар ассоциасияси (KWIA​) вакиллари билан учрашув

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Интеллектуал мулк агентлиги ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Корея Республикаси ихтирочи аёллар ассоциасияси (KWIA​) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

1,9 триллион сўмлик 7 мингга яқин лойиҳа амалга оширилади

18.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг навбатдаги кузатув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбиркор халқ фаровонлигининг асоси

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Тадбиркорлик соҳасида иш юритмоқчи бўлганларнинг бари ҳам бирдан ишга киришиб кета олмайди Кимдир иш юритишнинг ҳуқуқий тартибини билмаса, яна кимгадир бошланғич маблағ етишмайди, яна биров маҳсулоти учун сифат сертификатини олиш жараёнида муаммога дуч келиши мумкин.

Қизғин савол-жавоблар, юзма-юз мулоқотлар майдони

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида “Ўзэкспомарказ” мажмуасида ташкил этилган кўргазмали семинарнинг учинчи кунида жами 1 392 нафар солиқ тўловчилар иштирок этди.

Навбатдаги сайёр ўқув йиғини Сурхондарёда ўтказилмоқда

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти томонидан Жиззах вилоятида Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда барча туман ва шаҳар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари учун бошланган сайёр ўқув йиғинлари, эндиликда Сурхондарё вилоятида давом эттирилмоқда.

Ўзбекистоннинг Япониядаги Элчихонасида вазир Шерзод Кудбиев иштирокида брифинг ўтказилди

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонасида Ўзбекистон ишчиларини япон иш берувчилари билан ҳамкорлик қилишга жалб этиш имкониятлари муҳокамасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Сенат Комиссиясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди

17.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йилнинг 17 январь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2018 йил давомида амалга оширган ишлари ва жорий йилга белгиланган устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Суд жараёнларини тўғридан тўғри онлайн кузатиш имконияти пайдо бўлмоқда

17.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга эътибор кучайтирилди. Ҳозирги кунда суд мажлисларида иштирок этиш истагини билдирган шахслар, оммавий ахборот воситалари ходимлари алоҳида хонада ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайти орқали суд мажлисини тўғридан-тўғри онлайн тарзда кузатиб бориш имкониятига эга.

Ўқиш-семинари ташкил этилди

17.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокидаги 2019 йил 7-13 январь кунлари ўқув машғулотлари 4 та ҳудуд бўйича ташкил этилди.

“Осон хизмат” вакиллари Халқ қабулхонасида бўлди

17.01.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Озарбайжон Республикаси “Осон хизмат” фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар агентлиги раҳбари Азад Жафарли бошчилигидаги делегация 16 январь куни Самарқандга келди.

Оилавий ажримларнинг асосий сабаби маълум

17.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида хотин-қизлар ва оила институтига доир масалалар муҳокама этилди. 

“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати йўлга қўйилди

17.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Аввал хабар қилинганидек, 2019 йил 15 январь куни соат 19:00 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли довонда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги делегация Японияга ташриф буюрди

17.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг 13-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевнинг Японияга ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди

17.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йилнинг 16 январь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисоби ва жорий йилдаги фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.