Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит!

2019-01-31 | Жамият

Олий таълим тизимида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» ги 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон қарорига асосан мустақиллик меъмори, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг ардоқли фарзанди Ислом Каримов таваллуд топган кун юртимизда кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан барча жойда бўлгани каби Ислом Каримов номидаги илмий маърифий ёдгорлик мажмуасида ҳам жорий йилнинг 29 январь куни соат 16:00да «Давримизнинг буюк меъмори» номли хотира кечаси ташкил этилди. Унда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндорлари иштирок этиб марҳум хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Шунингдек, Ислом Каримов билан биргаликда фаолият олиб борган, мустақил юртимизнинг равнақи учун ҳозирги кунда ҳам ўз ҳиссасини қўшаётган давлат вакиллари ҳамда у кишининг рафиқалари Т.А.Каримова қатнашиб ўз хотиралари билан ўртоқлашдилар.

Мазкур тадбирлар давоми сифатида 30 январь куни соат 16:00 да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказига қошидаги Талабаларни медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш масканида Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий Университети Ёшлар масалалари бўйича проректори Нажмиддин Қодиров, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров, Ахборот хизмати бошлиғи, «Олтин қалам» мукофоти соҳиби, ёзувчи Тўлқин Эшбек ҳамда университет талабалари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ислом Каримовнинг ҳаёти ва ижоди, мамлакат мустақиллиги, ободлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги буюк хизматлари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек анжуман давомида «Истиқлол меъмори» номли филм намойиш этилгани ёшлар қалбида биринчи президентимиздан фахрланиш, унга муносиб фарзанд бўлиб камолга етиш ҳиссини уйғотди.

Наманган давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 81 йиллиги муносабати билан «Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни, халқимизни собиқ шўро мустамлакалигидан озод қилиш, миллатимизнинг азалий қадриятларини тиклаш, ёшларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун тарихий роль ўйнади, бутун дунёда тан олинган ривожланишнинг «Ўзбек модели» асосида мамлакатимизни мисли кўрилмаган юксалиш даражаларига олиб чиқди. Мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 27 йили давомида дунёда ўз номи, ўрни ва мақомига эга бўлди.

Машҳур ёзувчи, киши руҳиятининг нозик билимдони Чингиз Айтматов ўзининг “Ислом Каримовга бағишланган «Машҳур суратга чизгилар»номли эссесида шундай ёзиб қолдирганлар: “У мамлакатнинг сиёсий қувватига куч бағишлаган ҳолда қанчалик кўзга ташланмасин, у ҳақда қанчалик кўп гапирилмасин, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовдек киши ҳақида даврдан бошқача айтганда, ҳозирги замон манзарасини ташкил этиб турган долзарб муаммолар ва бўҳронли ҳолатлардан айри ҳолда фикр юритиб бўлмайди”.

Тадбирда Биринчи Президент фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилиб, ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган «Биринчи Президентим» номли қўшиқ ижро этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться