Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Инвесторлар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида семинар-трейнинг ўтказилди

30.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2019 йил 25 апрел куни инвесторлар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Инвестиция киритиш жароёнида шартномавий мажбуриятларни бажариш ва уни расмийлаштириш жиҳатлари” мавзусида семинар-трейнинг бўлиб ўтди.

Миллий матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

30.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳриаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси томонидан “Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасалари, академик лицейлар фаолияти ҳамда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти

29.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: «Правда Востока»

29 апрель куни соат 01.44да Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида “Мерседес-бенс” русумли автобус йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокатга учраган.

“Шараф лентаси”ни муқаддас тумордек тақамиз​”

29.04.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Гулистондаги “Юрт байроғи майдони” да “Шараф лентаси”нитопшириш маросими бўлиб ўтди.”Аждодларни қадрлаш –муқаддас қадрият” деб номланган мазкур тадбирга ёшу кексалар, турли соҳа вакиллари ташриф буюрди.

Олотда оммавий сайёр қабул ўтказилди

29.04.2019ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Олот туманидаги “Хумо” маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокими Ўктам Барноев оммавий сайёр қабул ўтказди. 400 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида шахсан вилоят ҳокимига ишга жойлашиш, фуқароликни расмийлаштириш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, ҳудудда мактабгача таълим муассасасини қуриш, фуқароларнинг саломатлигини тиклаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ажратиш, уй-жой, моддий ёрдам каби масалаларга оид 100 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди.

Регистон майдонида “Шараф лентаси” тарқатилди

29.04.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2019 йил 27 апрель куни ҳарбий хизматчилар Ёшлар иттифоқи аъзолари билан Регистон майдонида ҳамшаҳарлар ҳамда чет эл туристларига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Шараф лентаси”ни тарқатди.

Ички ишлар вазирлигида чорак якуни муҳокама қилинди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди

29.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида марказий аппарат ва республиканинг барча ҳудудларидаги ички ишлар органлари раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг биринчи чорагида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгуси вазифалар таҳлилига бағишланган ҳайъат йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Ҳарбий-мемориал қўмитанинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди

29.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

26 апрель куни Москва шаҳридаги Халқаро ҳарбий марказда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари Кенгаши ҳузуридаги Ҳарбий-мемориал қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишга Россия мудофаа вазири ўринбосарининг ёрдамчиси Александр Кирилин раислик қилди.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилди

29.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
2019 йил 29 апрель куни соат 02:00 ларда Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобил йўлининг 6 км да Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган д/р 01 366 СВА “Мерседес” русумли автобусининг балони ёрилиб кетиши натижасида, бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва автобус ёнишни бошлаган, йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тартиби белгиланди

28.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА
2019 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур фармон асосида бир қанча вазирлик ва идораларга муҳим вазифалар юклатилган эди.

Халқаро юридик форум доирасида адлия вазири Жаҳон банки вакиллари учрашди

26.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда давом этаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” – “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Жаҳон банкининг давлат сектори бўйича катта мутахассиси Валид Ҳайдар Малик билан учрашди.

МДҲ иштирокчи давлатлар ИИВ/Полиция экспертларининг йиғилиши якунига етди

26.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

25 апрель куни эрталаб “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг “Samarkand” конференциялар залида бошланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик доирасида МДҲ иштирокчи давлатлар ИИВ/Полиция экспертларининг йиғилиши якунланди. 

Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига амалий ёрдам кўрсатилди

26.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

БМТ статистикасига кўра, бугун дунё бўйича 250 млн.дан ортиқ меҳнат мигрантлари мавжуд. Шулардан қарийб 2 млн. нафарини Россия Федерациясида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Россиянинг турли ҳудудларида қурилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, озиқ-овқат, маиший хизмат, тўқимачилик, энергетика ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимиз тажриба орттириш билан бирга, оилаларига молиявий ёрдам кўрсатмоқда, улар орқали давлатга кириб келаётган маблағлар бевосита мамлакат иқтисодиёти ривожига таъсир кўрсатмоқда. Шу боис уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Давлат дастурининг биринчи чоракдаги натижалари

26.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ”Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида бажарилиши бўйича ҳисоботни муҳокама қилишга бағишланган мажлислари ўтказилди.

Ашита Миттал: Ўзбекистон ҳуқуқ тизими такомиллашиб, янги босқичга қадам қўймоқда

26.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда давом этаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” – “Tashkent Law Spring” – Халқаро юридик форумида 37 давлатдан халқаро экспертлар, қатор давлатлар ҳуқуқ тизими етакчилари билан бир қаторда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. 

Сингапур вазири: Биз қонунчиликни мустаҳкамлаш орқали қийинчиликларни енгиб ўтганмиз

26.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Сингапур ҳуқуқ ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат катта вазири Эдвин Тонг “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумида ўз мамлакатининг давлат бошқаруви ва ҳуқуқ тизими ислоҳотидаги ютуқлари, инвестиция муҳитини яратишдаги тажрибалари ҳақида сўзлаб берди: 

Русланбек Давлетов: Муаммоларимизни тан оламиз ва уларнинг ечимлари устида халқаро ҳамжамият билан бирга ишлашга тайёрмиз

26.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов Tashkent Law Spring халқаро юридик форуми очилишида сўзга чиқиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар йўлига кирган мамлакатимиз олдида турган ҳуқуқий муаммолар ҳамда бу борадаги асосий вазифаларни санаб ўтди:

Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан ишчи кучини одилона ёллаш масалалари кўриб чиқилди

25.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат соҳаси бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ва жаҳон стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида халқаро доирадаги муносабатлар ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб келмоқда.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув

25.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан мажбурий меҳнатни бартараф этиш ва одам савдоси масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.