Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ҳарбийлари Ҳарбий-мемориал қўмитанинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди

2019-04-29 | Жамият

26 апрель куни Москва шаҳридаги Халқаро ҳарбий марказда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари Кенгаши ҳузуридаги Ҳарбий-мемориал қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишга Россия мудофаа вазири ўринбосарининг ёрдамчиси Александр Кирилин раислик қилди.

Қўмита ишида Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон,Ўзбекистон ҳамда МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Кенгаши Котибияти вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон делегациясига Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи подполковник Олег Закиров бошчилик қилди.
 Эслатиб ўтамиз, Ҳарбий-мемориал қўмита ташкил этилганига жорий йилда 10 йил тўлади. Ушбу йиллар давомида Қўмита МДҲ дўстона армиялар ўртасида маънавий бирлиги, Ҳамдўстлик давлатлари ва халқларининг умумий тарихи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва унинг қаҳрамонларини хотирлаш, уларга ҳурмат бажо келтириш йўлида муҳим вазифаларни муваффақият билан амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунга келиб Қўмита Ҳамдўстлик мамлакатларининг халқларини, биринчи навбатда, фашизмга қарши курашда ўз ҳаётларини ҳимоя қилган, Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг қаҳрамонлик хотирасини сақлаш ва давом эттиришга қаратилган ҳамкорликда амалий иш олиб бормоқда.

Йиғилиш давомида Қўмита аъзолари 1941—1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг тақдирини аниқлаш учун 2017—2018 йилларда амалга оширилган қўшма қидирув ишларининг натижалари тўғрисида ахборот бердилар, ўзаро маълумотлар алмашинуви ва ахборот базасидан фойдаланиш масалаларини муҳокама этдилар.

Асосий эътибор фашизм устидан эришилган ғалабага 75 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларига қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться