Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув

2019-04-25 | Жамият

2019 йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан мажбурий меҳнатни бартараф этиш ва одам савдоси масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда АҚШ ишлари бўйича Ўзбекистондаги вақтинчалик ишончли вакил Алан Мельцер, сиёсий масалалар бўйича иккинчи котиб Брэндон Шервуд ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги вазирлик масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашув доирасида мажбурий меҳнатга қарши Ўзбекистонда сўнгги йиллар олиб борилаётган ишлар, хусусан, бу борада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашилди. Суҳбат давомида АҚШ вакили Алан Мельцер дунё ҳамжамиятини Ўзбекистондаги ислоҳотлар, шу жумладан, меҳнат соҳаси бўйича бажарилаётган самарали ишлардан бохабар қилиш мақсадида махсус маъруза тайёрланишини маълум қилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар фаол ҳамкорлик муносабатларини давом эттириш ва ўзаро маълумот алмашишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться