Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МДҲ иштирокчи давлатлар ИИВ/Полиция экспертларининг йиғилиши якунига етди
2019-04-26 | Жамият
25 апрель куни эрталаб “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг “Samarkand” конференциялар залида бошланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик доирасида МДҲ иштирокчи давлатлар ИИВ/Полиция экспертларининг йиғилиши якунланди.
Унда экспертлар Кенгаш кун тартибига киритилиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек МДҲ иштирокчи-давлатларнинг ИИВ/Полиция ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳамда жиноятчиликка қарши кураш бўйича давлатлараро дастурни амалиётга тадбиқ этишнинг долзарб масалаларини келишиб олдилар.
Йиғилиш ишчанлик, конструктив ҳамкорлик ва ўзаро бир-бирини тушуниш руҳида ўтди.
Куннинг иккинчи яримида йиғилиш қатнашчилари Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар, тезкор хизматларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.
МДҲ иштирокчи давлатлар ИИВ/Полиция экспертлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тадбирни ўтказишдаги юқори даражали тайёргарлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги