Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ашита Миттал: Ўзбекистон ҳуқуқ тизими такомиллашиб, янги босқичга қадам қўймоқда

2019-04-26 | Жамият

Тошкентда давом этаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” – “Tashkent Law Spring” – Халқаро юридик форумида 37 давлатдан халқаро экспертлар, қатор давлатлар ҳуқуқ тизими етакчилари билан бир қаторда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. 

БМТнинг наркотик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал ЎзА мухбири билан суҳбатда шундай деди:

– Ўзбекистонда илк бор ҳуқуқ соҳаси бўйича ташкил этилган бундай кенг кўламли форумда кўплаб давлатлардан, халқаро ташкилотлардан экспертлар билан бир қаторда ушбу соҳада фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар ҳам жалб этилгани тадбирнинг нуфузини кўрсатиб турибди. 

Ҳуқуқ соҳаси – бу бевосита ҳар бир инсоннинг эркинлиги, давлатнинг ҳуқуқий баркамоллигини кўрсатувчи ва таъминловчи муҳим соҳадир. Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратаётганини ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашга, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга эътибор, деб баҳолаш мумкин. 

Шу жиҳатдан тарихан қисқа вақтда Ўзбекистонда ўзига хос миллий ҳуқуқ тизими яратилди. Бу соҳада электрон давлат хизматлари кўрсатилаётгани, суд жараёнларининг онлайн трансляцияси, суд процессини видеоёзувга муҳрлаш, идора ва ташкилотларга онлайн мурожаат қилиш каби янги амалиётлар жорий этилдики, бу тизимда очиқлик, шаффофликни таъминлашга кўмаклашмоқда.

Ўзбекистон Президенти саъй-ҳаракатларида ҳам халқ билан мулоқот қилиш, муаммоларини ҳал қилишга устувор аҳамият берилаётгани яққол кўзга ташланмоқда. Ҳуқуқ тизими, хусусан, адлия, давлат хизматлари соҳалари ҳам шунга монанд ҳаракат қилмоқда.

Форум доирасида ташкил этилган “Суд экспертизаси” давра суҳбатида ҳам иштирок этдим. Унда ушбу соҳанинг энг етакчи мутахассислари жам бўлиб, тизимни янада тараққий эттириш бўйича фикр алмашди. Зеро, бу соҳанинг мукаммаллашиши жиноятларни фош этишда муҳим ўрин тутади. Бу соҳа ахборот асрига мутаносиб ривожланиб бораётгани билдирилган фикрларда аён бўлди. Эндиги масала энг сўнгги технологиялар жорий этилган тажрибаларни оммалаштириш. Ўйлайманки, ўзбекистонлик мутахассислар ҳам бугун бу борада олдиларига янги мақсадлар қўйди. 

Манба: ЎзА

Поделиться