Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Шараф лентаси”ни муқаддас тумордек тақамиз​”

2019-04-29 | Жамият

Гулистондаги “Юрт байроғи майдони” да “Шараф лентаси”нитопшириш маросими бўлиб ўтди.”Аждодларни қадрлаш –муқаддас қадрият” деб номланган мазкур тадбирга ёшу кексалар, турли соҳа вакиллари ташриф буюрди.

-“Шараф лентаси”ни кўксимга тақар эканман, юрагимда Ватанимнинг биз ёшларга бўлган меҳри тафтини тўйгандек бўлдим,-дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси, аёллар ўртасида шахмат бўйича халқаро гроссмейстер Сарвиноз Қурбонбоева.

- Дўппимиз ўзбеклигимизнинг ифодаси бўлганидек, “Шараф лента”миз ҳам шу юрт, шу азиз Ватаннинг баҳтиёр фуқароларимиз эканлигининг ёрқин белгисидир. Юртдошларимизнинг уни муқаддас тумордек кўксиларига тақиб, ардоқлаётганлигидан рости, жуда шодландим,-дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Озода Абдуллаев.

Тантанада Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться