Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

ТДЮУ талабалари Давлат хизматлари агентлиги фаолитияга кенг жалб қилинади

23.05.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Бунинг учун куни кеча Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев ва Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ҳисобот берди

23.05.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йилнинг биринчи чорак якунлари бўйича фаолияти ҳамда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижро этилиши юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Буюк Британия Бирлашган Қироллигининг Давлат коммуникация хизмати делегацияси аъзоларининг ташрифи ҳақида

21.05.2019ЖамиятМанба: Тараққиёт стратегияси маркази

2019 йил 20 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Буюк Британия Бирлашган Қироллигининг Давлат коммуникация хизмати делегация аъзоларини қабул қилди. 

Ўзбекистон фуқароларининг Руминияда вақтинчалик меҳнат фаолиятларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди

21.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 20 май Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Руминиянинг “Golden Logistics” ташкилоти бош директори Олег Шейнкер билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон фуқароларининг Руминияда вақтинчалик меҳнат фаолиятларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Малайзиялик журналистга “Олтин қалам” сертификати топширилди

20.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 20 май куни Элчи Равшан Усманов Куала-Лумпур шаҳрида Малайзиянинг “БЕРНАМА” Миллий ахборот агентлиги халқаро хабарлар бўлими журналисти Набила Бинти Салеҳга тантанали тарзда журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” XIV  Миллий мукофоти “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” рағбатлантирувчи номинациясининг сертификатини топширди.

Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

20.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

19 май куни Шарқий ҳарбий округ “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонида жорий йилнинг 20 – 27 май кунлари ўтказиладиган “Жанговар ҳамдўстлик – 2019” шиори остидаги Ўзбекистон – Беларусь махсус бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўқитувчиларга концерт учун мажбурий билет сотган раҳбарга чора кўрилади​

17.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда сўз устаси Ғайрат Аҳмедовнинг Фарғона вилояти, Данғара туманида жорий йилнинг 10 майдаги концерт дастурига халқ таълими муассасалари педагогларига 10000 сўмдан мажбурий чипта сотилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Алоқа соҳасидаги етук мутахассис, давлат арбоби Комилжон Раҳимов 2019 йил 16 май куни 73 ёшида вафот этди

17.05.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Комилжон Раҳимов 1969 йили Тошкент электротехника алоқа институти (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университети)ни битириб, меҳнат фаолиятини 1971 йилда Хоразм вилояти алоқа бошқармасида катта муҳандис сифатида бошлади.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг ходимлари Сингапур ҳамкорлик дастурининг қисқа муддатли курсларида иштирок этишади

17.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Санкт-Петербургда ўтаётган IX халқаро юридик форум доирасида 16 май куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ҳуқуқ ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Сингапур катта давлат адлия вазири Эдвин Тонг билан учрашди.

Инсон ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик доирасида биринчи ўзбек-япон форуми бўлиб ўтади

10.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 15 февралда тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япониянинг ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича халқаро ташкилоти (JITCO) томонидан 2019 йил 14 май соат 13:00 да Япониянинг Токио шаҳрида инсон ресурслари соҳасида ҳамкорлик бўйича илк ўзбек-япон форуми ўтказилмоқда.

Терроризм – тараққиёт кушандаси

10.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 3 майида тасдиқланган «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар туғрисида» ги қарорига асосан Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни йўлга қўйиш мақсадида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари учун “Терроризм – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

«Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасида

10.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг иккинчи ўқишига бағишланган ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Эзгу ишларнинг давоми

10.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўтганларнинг азиз хотирасини ёд этиш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади. Айниқса, юртимизда қутлуғ Рамазон ойи файзу таровати кезиб юрган айни кунларда адо этилган бундай эзгу амаллар ўзгача аҳамият касб этади.

Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалар топширилмоқда

10.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигидаги вазирлик ходимлари 100 ёшни қаршилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Кулдан Мамедов хонадонига ташриф буюриб, уруш фахрийсини байрам билан табриклашди, эсдалик совғалар топширилди. 

Фарғонада 9 май байрами кенг нишонланди

09.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Бугун, 9 май куни Фарғона шаҳри марказида жойлашган Хотира хиёбонида бошланган байрам тадбири давом этмоқда. Эрта тонгда бошланган байрам аввалида Иккинчи жаҳон уруши йиллардаги ва замонавий ҳарбий техникалар иштирокида ҳарбий парад ўтказилди.

Самарқандда уруш фахрийлари учун тантанали байрам тадбирлари ўтказилди

09.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Самарқанд шаҳрида жойлашган Соғлиқни тиклаш шифохонаси боғида тантанали байрам тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

09.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Аждодлар жасорати - мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи

09.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкент ботаника боғида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Шавкат Мирзиёев аждодлар хотирасини ёд этди

09.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни пойтахтимиздаги Хотира майдонига ташриф буюрди. Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фуқароларни сайёр қабуллари ўтказилади

08.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси