Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвесторлар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида семинар-трейнинг ўтказилди

2019-04-30 | Жамият

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2019 йил 25 апрел куни инвесторлар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Инвестиция киритиш жароёнида шартномавий мажбуриятларни бажариш ва уни расмийлаштириш жиҳатлари” мавзусида семинар-трейнинг бўлиб ўтди.

Мазкур семинар-трейнингда инвесторларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори асасида давлат мулки объектларини баҳолаш, савдога чиқариш, сотиш ва унинг турлари, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаш, шартнома мажбуриятларини бажариш тартиби, инвестиция киритиш жараёни ва уни мониторинг қилиш, ҳужжатлаштириш ҳамда қабул қилиш тартиблари, ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар асосида мувофиқлаштирилиши тўғрисида тушунтириш берилди.

Ушбу семинар аввало тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ташкилотлари билан тадбиркорлар ўртасидаги шаффофликни таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан амалга оширилаётган ва оширилиши кўзда тутилган йирик лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, жамиятда янги иш ўринларини яратилиши борасида учраётган муаммолар юзасидан танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтган учрашувда, инвесторларда учраётган муаммоларга амалий ёндашган ҳолда уларни ечими юзасидан мунозаралар бўлди.

Қолаверса, бугунги кунга қадар инвесторлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан сотилган давлат активларига киритиладиган инвестицияларни, томонлар ўртасида расмийлаштирилган олди-сотди шартнома шартларига кўра бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борилиши бўйича сўз бориб, олинган инвестиция мажбуриятларни ўз вақтида бажармаган инвесторларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чоралар бўйича кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться