Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тартиби белгиланди

2019-04-28 | Жамият

2019 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур фармон асосида бир қанча вазирлик ва идораларга муҳим вазифалар юклатилган эди.

Жумладан, Адлия вазирлигига:
 
– ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
 
– давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш, уларнинг ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
 
– давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
 
– аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
 
– ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида қарор ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 342-сонли Қарори тасдиқланди. 
Қарорда Мониторинг қилиш ва баҳолашда қуйидагиларнинг бажарилиши ҳолати таҳлил қилиниши белгиланди:
 
– Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар, “йўл хариталари”;
 
– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режалари;
 
– давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўзининг соҳа фаолиятига тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш юзасидан тасдиқланган тарғибот режаларини мониторинг қилиш ва баҳолашни ўтказиш Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига юклатилди.
 
Мониторинг қилиш масъул давлат органлари ва ташкилотларидан ҳуқуқий тарғибот бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тегишли маълумотларни сўраб олиш орқали ҳар йили икки маротаба (май ва октябрь ойларида) амалга оширилади. Олинган маълумотлар таҳлил қилинади, ўтказилган тадбирлар самарадорлиги эса ҳужжат билан тасдиқланган махсус баҳолаш тизими индикаторларига мувофиқ баҳоланади.
 
Баҳолаш натижаларига кўра салбий ёки паст кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлар масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўрилади. Давлат органи томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда унинг раҳбари огоҳлантирилади.
 

 

Иродахон Қаҳҳорова, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться