Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

2019-04-30 | Жамият

Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳриаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси томонидан “Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасалари, академик лицейлар фаолияти ҳамда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбидин Бурхонов, Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Рустамбек Камолов, ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи подполковник Абдурахмон Пардиев ва бир қатор соҳа ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманни Қ.Бурхонов очиб, республикамизда жорий йилнинг биринчи чорагида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган тизимли ишлар ҳақида ахборот берди. Шундан сўнг, Р.Камолов ИИВ Кадрлар бош бошқармаси томонидан амалга оширилган истиқболли вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш доирасида ИИВ Академияси, академик лицейлари фаолиятлари ҳақида йиғилганларга ахборот берди.

Ўз ўрнида айтиш жоизки, ИИВ Академиясида кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими бўйича кундузги таълим шаклининг муддати уч йилни ташкил этиб, жами 1658 нафар курсантларга “Тергов фаолияти”, “Тезкор-қидирув фаолияти”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Эксперт-криминалистик фаолият”, “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти”, “Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш фаолияти”, 2019-2020-ўқув йилида эса “Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти”таълим мутахассисликлари бўйича магистр даражасига тенглаштирилган олий маълумотли “Юрист” малака даражаси ҳамда “лейтенант” ёки барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган битирувчиларга “катта лейтенант” махсус унвони берилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек, мазкур қарор билан Ички ишлар вазирлигининг идоравий Академик лицейлари ташкил этилиб, бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир ҳудудида 1 тадан жами 14 та академик лицейлар фаолият кўрсатмоқда. Уларда умумий 7923 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Бундан ташқари юртбошимизнинг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари юзасидан вазирликнинг “Жар” спорт-соғломлаштириш комплексига қарашли ҳарбийлаштирилган мактаб-интернати базасида ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилди ва ҳозир у ерда жами 236 нафар бола таълим олмоқда.

Матбуот анжумани давомида ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи А. Пардиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур институтнинг фаолияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбир мобайнида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться