Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Бангладеш Президенти​: “Бухоро юрагимни забт этди”

17.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

16 июнда мамлакатимизга ташриф буюрган Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид юртимизга сафари доирасида Бухорода бўлди.

Бангладеш Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамиднинг Бухорога сафари

17.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

16 июнь куни Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид мамлакатимизга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмоннинг сафари Бухородан бошланди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси «Seeds for the Future» талабаларини тақдирлашда иштирок этди

14.06.2019Таълим Манба: ЎзА

Июнь ойининг аввалида Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) 10 нафар талабаси Huawei компанияси томонидан ташкил этилган бешинчи маротаба ўтказилаётган «Seeds for the Future» (Келажак ниҳоллари) лойиҳаси доирасида Хитойга икки ҳафталик амалиёт курсларига жўнаб кетишган эди.

ЭЪЛОН

14.06.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида “2019 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти” мавзусида брифинг бўлиб ўтади.

Термизда кўргазмали баталон тактик ўқувлари давом этмоқда

14.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Термиз гарнизонида бўлиб ўтаётган кўргазмали баталон тактик ўқуви унга жалб этилган ҳарбий хизматчиларнинг эрта тонгда тревога сигнали бўйича ҳарбий қисмдан кўтарилиши ҳамда тўлиқ ҳарбий аслаҳа ва анжомлари билан жанговар техникалар воситасида колонна бўлиб жойлашув жойига чиқиб кетиши билан давом эттирилди.

2019-2021 йилларда электротехника саноатида 558,9 миллион доллар сарфланади

14.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Суриядан қайтган аёллар Президентга мурожаат билан чиқди

13.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

“Тонгда кўзларимни очаман атроф тинч, хаёл суриш, орзу- ниятлар қилиш мумкин. Кечагина уруш – жаҳаннамда эдим, орзу қилиш у ёқда турсин, кўзларимни очишга-да қўрқар эдим...”

Тошкентда КАМКА минтақавий форуми бошланди

13.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда VI "Марказий Осиё, Мўғулистон, Кавказ ва Афғонистон" (КАМКА) минтақавий форуми ўтказилмоқда.

Тошкент ҳарбий округида режавий машғулотлар бошланди

11.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Бугун, 11 июнь куни тонгда Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан округ қўшинлари юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилди

Хоразмда “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

10.06.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи якунланди.

Финляндия билан коммунал хўжаликка замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди

07.06.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Финляндиянинг «Uponor» компанияси директори Яри Мюлляри Шрайнер ва компаниянинг МДҲ ва РФдаги вакили иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Президентдан Рамазон туҳфаси

07.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Инсон ўз уйига эга бўлмагунча, чин ҳаловат нималигини билмайди. Уйли-жойли бўлиш – ҳар бир одамга шахс сифатида улғайиш, ҳар бир оила учун эса соғлом муҳит яратиш имконияти дегани. Бошқача айтганда, уйи бор инсон чин маънода озодликка эришади, у энди майда ташвишлардан баландроқ орзу-мақсадлар сари интилади. Зотан, инсоннинг ҳаётга интилишини, жамиятга, давлатга ва келажакка ишончини мустаҳкамлайдиган бирламчи омил ҳам, ҳар бир оиланинг энг гўзал хотиралари ҳам айнан уй-жой билан боғлиқдир.

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

04.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!

04.06.2019ЖамиятМанба: Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси

4 - 5 июнь ўтар кечаси масжидларга ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида ва байрам намози муносабати билан масжидлар ёнидаги кўчалар 1 километргача бўлган радиусда 5 июнь куни соат 02.00 дан 6.00 гача беркитилади. 

Халқаро олимпиадаларда муносиб иштирок этган ўзбек курсантлари тақдирланди

04.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Қуролли Кучлар академиясида курсантлар ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадаларда юқори натижаларни қўлга киритган интеллектуал етук ёшлар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Электр ҳисоблагичи кимнинг ҳисобидан ўрнатилади?

04.06.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти давомида истеъмолчиларда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ кўплаб муаммолар борлиги аниқланмоқда.