Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Пиллачиликдаги мухим янгилик

08.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бугунги кунда ғалла, беда, сабзавот, боғ ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилиши жараёнларида сепилган заҳарли химикатлар дала атрофидаги тут дарахтлари баргларига ҳам тушганлиги оқибатида, шу тут баргларидан парваришланаётган тут ипак қуртларини заҳарланиш ҳолатлари учрамоқда.

Ўзбекистон ва БАА: ҳукумат ишини модернизация қилишда стратегик шерикликни амалга ошириш

08.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон ҳукумат делегацияси таркибида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да бўлиб турибди. Делегация ташрифи икки мамлакат ўртасида хизматларни ривожлантириш, институционал самарадорлик, салоҳият ва малакани оширишга эътибор қаратган ҳолда ҳукуматлар ишида тажриба ва амалиёт алмашишга қаратилган 57 та қўшма ташаббус ишга туширилиши билан бир вақтга тўғри келди.

Вилоят ҳокими ёшлар билан учрашди

08.05.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов Андижон давлат унивeрситeтида талаба-ёшлар билан учрашиб, очиқ суҳбат ўтказди.

Байрам тадбирлари давом этади: “Ҳумо арена”да ватанпарварлик фестивали ўтказиляпти

08.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

7 май куни “Ҳумо арена” муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Андижонда замонавий иш услублари

08.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда Андижон вилояти ички ишлар органлари профилактика инспекторларига «Намунали ҳудуд» тажрибасини яратиш доирасида “Профинспектор” дастурий таъминоти ўрнатилган мобиль телефонлар топширилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тақдим этилган ушбу мобиль телефонлар орқали профилактика инспекторлари бириктирилган ҳудудни мониторинг қилиш, таҳлилий геоахборот тизими, статистикаси ва назоратини олиб бориш имкониятини беради.

АҚШ делегациясининг "Ўзстандарт" агентлигига ташрифи

07.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

АҚШ Савдо Вазирлиги қошидаги Тижорат Ҳуқуқларини Ривожлантириш Дастурининг (CЛДП) Халқаро Адвокатлар маслаҳатчиси М.Кофилд бошчилигидаги АҚШ делегацияси "Ўзстандарт" агентлигига  ташриф буюрди.

ХТВ томонидан 5 ташаббус бўйича ўтказиладиган танлов, фестивал ва спорт мусобақалари белгиланди

07.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан Президентимиз Ш.Мирзиёев илгари сурган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш буйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида турли кўрик-танлов, фестиваллар ўтказилиши режалаштирилди.

Фахрийларга эҳтиром

07.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш бўйича қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Қаҳрамонлар ҳамиша эъзозда, эътиборда

06.05.2019ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

4 май куни Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов бошчилигидаги бир гуруҳ вилоят фаоллари Янгиер шаҳри “Обод юрт” маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Семинов Алексей хонадонига ташриф буюриб, муҳтарам Президентимиз томонидан ажратилган 7,5 миллион сўм пул маблағи ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширишди.

Арнасой туманида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига Президент совғаси топширилди

06.05.2019ЖамиятМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Инсоният тарихида олтмиш миллиондан зиёд одамларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон ўришида Ўзбекистондан бир ярим миллиондан зиёд ота-боболаримиз узоқ совуқ ўлкаларда Ватан озодлиги учун жанг қилишди.

Уруш фахрийларига Президентимиз табриги ва пул мукофоти топширилди

06.05.2019ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган уруш фахрийларига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табриги ва пул мукофоти тантанали топширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ амалга оширилаётган бундай саховат тадбирларидан нуронийлар мамнун.

Йўқловдан кўнгиллар шод

06.05.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, улар ҳолидан хабар олинмоқда.

Пойтахт туманларида «Ташаббус — 2019» кўрик танлови ўтказилмоқда

06.05.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкетлик тадбиркорлар томонидан қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётгани сизга қизиқми, ҳунармандларнинг янги ва ўзига хос услубдаги ижод маҳсулларичи, пойтахтимизда амалга оширилаётган бизнес лойиҳаларига ҳам бефарқ бўлмасангиз керак? Шундай бўлса айни кунларда шаҳримиз туманларида ўтказилаётган «Ташаббус — 2019» кўрик танловининг туман босқичлари тадбирларида иштирок этинг.

Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик чоралари белгиланди

06.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқ эгаларининг мутлақ ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир ўтказилди

06.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

4 май куни Алоқа тарихи музейида 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тантанали тақдирлаш маросими ташкил қилинди.

Қудратли техникалар беллашуви якунланди. Ғолиблар номи маълум

06.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

5 май куни “Чирчиқ” полигонида “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган ва Мудофаа вазирлиги миқёсида 5 кундан буён ўтказиб келинаётган Танк биатлони мусобақасининг финал босқичи якунига етди.

Кўрик-танлов давом этмоқда

06.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, улуғ аждодларимизнинг маънавий меросини, уларнинг ноёб асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини чуқур ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистонлик журналистлар АҚШ расмий доиралари вакиллари билан учрашмоқда

06.05.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Шу кунларда Ўзбекистоннинг марказий ОАВ вакиллари АҚШда давлат бошқаруви, ахборот коммуникация тизимлари, журналистик ташкилотлар ва матбуот хизматлари фаолияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Вашингтон, Балтимор ва Миннеаполис ҳудудларида бўлди.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда рус тилига Ўзбекистонда расмий тил мақомини бериш ҳақидаги мунозаралар юзасидан

06.05.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Хизматлар сифатини оширишда ахборот техногияларнинг ўрни

03.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Жорий йилнинг 29 апрель – 18 май кунлари Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) билан ҳамкорликда олиб борилаётган “Замонавий ахборот технологияларини қўллаш орқали “Ўзстандарт” агентлиги салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида бир гуруҳ кореялик мутахассислар “Ўзстандарт” агентлигида стандартлаштириш соҳасида янги ахборот тизимини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш устида иш олиб бормоқдалар.