Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Бугун Рамазоннинг 30-куни, эртага ҳайит

04.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистонда бугун, 4 июнь сешанба – Рамазон ойининг 30-куни, эртага 5 июнь чоршанба – Рамазон ҳайитининг биринчи куни. Айрим ижтимоий тармоқларда бугун ҳайит экан, деб ихтилофга сабаб бўлишяпти. Бу масалада Ўзбекистон мусулмонлари уламолари фатвосига амал қилинади.

Инсонпарварликнинг юксак намунаси

04.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, маънавий соҳадаги туб ўзгаришлар замирида азалдан халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва кечиримлилик фазилатлари мужассам.

Ҳайит муносабати билан жамоат транспорти 04:00дан ишлайди

04.06.2019Жамият

Жорий йилда юртимизда Рамазон ойи ва ҳайит байрамини кенг нишонлаш, халқимизга муносиб шароит яратиш мақсадида барча мутасадди ташкилотлар қатори “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳам алоҳида тайёргарлик кўрди.

Курсантлар зирҳли техникаларда кўнгли ўксик болажонларни ўзгача табриклашди

01.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳарбий хизматчилари Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланвучилари ҳолидан хабар олиб, уларни ўзгача усулда байрам билан муборакбод этишди.

Тошкент вилояти ички ишлар тизимида эксперимент жорий этилмоқда

01.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги 2-сонли ички ишлар бўлимини бориб кўрди.

Ўзбекистон элчиси «Олтин қалам» халқаро танлови мукофотини топширди

01.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2019 йилнинг 31 май куни Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Элчиси Эргаш Шаисматов тантанали тарзда «Халқ овози» газетаси бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзодага «Олтин қалам» XIV миллий мукофоти учун халқаро танлов Ташкилий қўмитасининг диплом ва совғасини топширди. Танлов якунлари анъанага кўра 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида эълон қилинди.

Давлат органлари матбуот хизматлари: Трансформация

01.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Замонавий сиёсий воқеликлар шароитида оммавий коммуникацияларни шакллантириш ва ривожлантириш давлат томонидан комплекс ёндашувни талаб этади. Ривожланган мамлакатлар тажрибасига таяниб, мамлакатимизда матбуот хизматлари давлат тузилмаларининг ОАВ билан муносабатларини тартибга солувчи восита ҳисобланади.

Ийди Рамазон арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар жазодан озод этилди

01.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Давлатимизда олиб борилаётган инсонпарварликка йўғрилган адолатли сиёсат туфайли ҳаётда адашган, жиноят содир этган бўлса-да, хатосини тушуниб, чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларга нисбатан енгилликлар берилмоқда, тайинланган турли жазолардан озод қилинмоқда.

Яқин шарқдан олиб келинган 156 нафар ўзбекистонлик Тошкент вилоятидаги санаторийга жойлаштирилди

31.05.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Махсус комиссияси Суриядан олиб келинган 156 нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebookʼдаги расмий саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

30.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келиндилар. Улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эдилар.

“Меҳр” инсонпарварлик операцияси – бағрикенглик ва олижаноблик ифодаси

30.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди.

Ҳокимлик соати: “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!”

29.05.2019ЖамиятМанба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: Асосий мақсад - мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш

28.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Германия Федератив Республикаси Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди

28.05.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

ОАВ соҳасини такомиллаштириш масаллари муҳокамада

28.05.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Айни вақтда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари“ мавзусида республика конференцияси бошланди.

Фуқаролар ва юридик шахсларга Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқи берилмоқда

27.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига умуммуҳокама учун жойлаштирилди.

Фарзанд тарбиясига етарли эътибор қаратмаган ота-оналар жаримага тортилди

23.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Л.М ва 10-синф ўқувчиси С.А ўртасида юз берган низоли ҳолат ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги Элчихонаси ахбороти

23.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 22 май куни Флоренциядан Сиенага (Италия) бориш йўлида ичида туристлар бўлган автобуснинг ҳалокатга учраши натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Йўналишларни қайта йўлга қўйиш

23.05.2019ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

6 ой вақт давомидан бери ҳаракати тўхтаб турган йўналиш, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси сайи ҳаракатлари билан “Ангрен Сервис” МЧЖ томонидан Ангрен шаҳри аҳолисининг транспорт хизматига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, ШИ-13-сонли “5/2 даҳа-Облиқ МФЙ” шаҳар ичи автобус йўналиши 2019 йил 21 май кунидан бошлаб қайта йўлга қўйилди.