Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олотда оммавий сайёр қабул ўтказилди

2019-04-29 | Жамият

Аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Олот туманидаги “Хумо” маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокими Ўктам Барноев оммавий сайёр қабул ўтказди. 400 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида шахсан вилоят ҳокимига ишга жойлашиш, фуқароликни расмийлаштириш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, ҳудудда мактабгача таълим муассасасини қуриш, фуқароларнинг саломатлигини тиклаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ажратиш, уй-жой, моддий ёрдам каби масалаларга оид 100 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди.

— Маҳалладошларимнинг илтимоси билан уларнинг номидан вилоят ҳокимига кўчамизни шағаллаштириш масаласи бўйича мурожаат қилдим, — дейди “Дилкор” маҳалласида яшовчи фуқаро Шарофат Ҳамидова. — Қиш қировли кунларда бизку бир амаллармиз, лекин болаларимиз ўқишга бориши учун лой кечиб ўтиши керак. Шунингдек, ҳудудимизда боғча мавжуд эмас. Иккала мурожаатим ҳам ижобий ечим топди. Кўчамиз яқин кунларда шағаллаштириладиган, маҳалламизда 75 ўринли боғча қуриладиган бўлди.  

Қабул доирасида вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди. 158 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда қатнашган фуқароларнинг 35 нафари ногиронлик аравачаси, 23 нафари эшитиш мосламаси, 6 нафари қўлтиқтаёқ, 5 нафари ҳасса  билан таъминланди.   Шунингдек, қабул чоғида ҳудудда меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, фуқароларга тумандаги 32 та корхонада мавжуд 125 та бўш иш ўринлари таклиф этилди. 10 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Яна 30 нафар фуқаронинг муқим иш ўрни ва даромад манбаига эга бўлиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Сайёр қабулда аҳоли бошқа сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири ҳамда барча корхона ва ташкилотлар мутасаддиларига ҳам ўнлаб муаммолар юзасидан мурожаат қилди. Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.

Бундан ташқари, оммавий сайёр қабул Ҳалқ сайлига айланиб кетди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан аҳолига ош тарқатилди, Вилоят Давлат хизматлари агентлиги ҳамда адлия бошқармаси ҳодимлари томонидан аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться