Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Расмий ахборот

10.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги телеграм каналида “IIV.UZ I Официальный новостной канал” номи https://t.me/iivuz ҳаволаси билан янгиликлар, воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги расмий маълумотларни тарқатмоқда. Ушбу маълумотлар параллел равишда вазирликнинг www.iiv.uz расмий веб-сайтида ҳам эълон қилинмоқда.

Airbus A320 neo русумли иккинчи самолёт Тошкентга етиб келди

10.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига замонавий техникалар билан жиҳозланган Airbus A320 neo русумли янги самолёт қўнди.

Давергеодезкадастр қўмитаси вакилларининг Венгрияга ташрифи

09.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси

Жаҳон банки иштирокидаги "Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Давергеодезкадастр раиси ўринбосари А.Маматов бошчилигидаги делегация Венгриялик ҳамкорлар билан учрашиш мақсадида Будапешт шахрига ташриф буюрди.

ДСҚ жамоаси масъулиятли ҳамда салоҳиятли ёшларни ишга таклиф этади

09.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар Давлат солиқ инспекцияларидаги лавозимларга танлов эълон қилади.

Томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликларига бағишланган республика амалий семинари ўтказилди

08.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Сирдарё туманидаги “Peng Sheng” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишнинг афзалликлари” мавзуида республика амалий семинари ўтказилди. Унда сув хўжалиги ташкилотлари, илмий тадқиқот лойиҳа институтлари, пахта хом ашёси етиштиришга ихтисослашган кластерлар вакиллари ҳамда илғор фермерлар иштирок этди.

Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни сайёр қабуллари ўтказилади

08.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси  раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни сайёр қабуллари ўтказилади

Молия вазирлиги тизимига февраль ойида келиб тушган мурожаатлар статистикаси

11.03.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Шавкат Мирзиёев Султон Саодат мажмуасини обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди

06.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳри яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.

7 апрелдан Тошкентда мототуристик мавсум бошланади

04.04.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

“Тошкент бўйлаб 21 км” хайрия акцияси мототуристик мавсумни очиб беради. У бир неча тадбирларни ўз ичига олган.

ДСҚ Матбуот хизмати ходимлари учун маҳорат дарслари давом этмоқда

04.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ органларининг матбуот хизматлари олдига қўйилаётган долзарб вазифалар, ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги уларнинг роли, тизимдаги янгиликларнинг ёритилиши ва фуқароларда солиқ маданиятини оширишнинг бугунги аҳволи қандай?

Кинологлар иш фаолияти самарадорлиги янада ортади

04.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмалари, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими вакиллари ва “Ғишткўприк” чегара божхона пости кинологлари иштирокида “Хизмат итлари йўриқчиларини тайёрлаш ва улар билан тажриба алмашиш” номи остида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

МТВ да халқаро болалар китоби куни

04.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

1802 йил 2 апрель куни бутун дунё болаларининг севимли ёзувчиси, ҳар бир  кичкинтойга ёд бўлиб кетган "Қор маликаси", "Иркит ўрдакча",  "Дюмовочка" каби эртаклар муаллифи Ганс Христиан Андерсен таваллуд топган кун. 1967 йили болалар ва ўсмирлар адабиёти Халқаро Кенгаши нодавлат ташкилоти томонидан ушбу сана "Халқаро болалар китоби куни" деб эълон қилинган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланиб келмоқда.

Адлия вазирлиги ва «The Economist Intelligence Unit» Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш борасида ҳамкорлик қилади

04.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 2 апрель куни Адлия вазирлигида  «The Economist Intelligence Unit» Британия компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Юртимизда ўтказилган “Стоп-трафик” тадбири натижалари

03.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ҳудудида ушбу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида “Стоп-трафик” тезкор-профилактик тадбирлари бошланган эди.

Хоразмда республикаси семинари якунланди

03.04.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2 апрель куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан “Ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик муносабатлари” мавзуидаги икки кунлик республика семинари якунланди.

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўқув жиҳозлари берилди

03.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Бугун Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Марказий бошқаруви ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги 77-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Кўзи ожиз болаларни дарсликлар ва махсус ўқув жиҳозлари билан таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

“Tashkent Law Spring”: форум дастуридан нималар ўрин олган?

03.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми бошланишига саноқли кунлар қолди. Унга тайёргарлик кўриш ишлари қизғин давом этмоқда. Тадбир Иштирокчилар, жумладан хорижий давлатлар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш ишлари фаол амалга оширилмоқда.

“Tashkent Law Spring”: ОАВ ни аккредитациядан ўтказиш 15 апрелда якунланади

03.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тошкентда 25 апрелдан 27 апрелга қадар бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш давом этмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Халқаро экспертлар Ўзбекистон-Европа Иттифоқи муносабатлари ривожига ишонмоқда

03.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан жалб қилинган инвестициялар иштирокида мингдан зиёд корхона фаолият юритмоқда. Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдам кўмагида қатор соҳаларда ўттиздан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.