Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада 9 май байрами кенг нишонланди

2019-05-09 | Жамият

Бугун, 9 май куни Фарғона шаҳри марказида жойлашган Хотира хиёбонида бошланган байрам тадбири давом этмоқда. Эрта тонгда бошланган байрам аввалида Иккинчи жаҳон уруши йиллардаги ва замонавий ҳарбий техникалар иштирокида ҳарбий парад ўтказилди.

Унда Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва вилоят ёшлари иштирок этди.

Тадбир давомида Лутфулло Бузруков Марғилон ва Фарғона шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, уларни фашизм устидан қозонилган ғалабага 74 йил тўлгани муносабати билан қутлади. Президент ва қўмондонлик номидан совға-саломлар улашди.

Вилоят ёшлари томонидан уруш даврига оид ва реал вазиятга ўхшатилган саҳна кўринишлари эса кўпчиликнинг қалбини ларзага келтирди.

Шундан сўнг, 2000 йилда Сурхондарёнинг Сариосиё туманида содир бўлган жанговар ҳаракатларда мардларча ҳалок бўлган сержант Дилшод Асановнинг оиласи ҳолидан хабар олинди.

Юртимиз тинчлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбийларимиз ҳеч қачон хотирамиздан ўчмаслиги, уларни мангу ёдда сақлашимиз таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться