Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТДЮУ талабалари Давлат хизматлари агентлиги фаолитияга кенг жалб қилинади

2019-05-23 | Жамият

Бунинг учун куни кеча Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев ва Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.

Маълум этилишича, мазкур ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — Давлат хизматлари соҳасига юқори малакали кадрларни жалб этиш. 

ТДЮУ талабаларини фаолиятнинг асосий йўналишлари билан таништириш мақсадида семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, очиқ эшиклар кунлари ва меҳнат ярмаркаларини ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида ТДЮУ талабаларининг дарсдан сўнг назарий билимларини амалиётда янада мустаҳкамлаши учун келгусида Давлат хизматлари агентлиги қошида махсус “Клуб” ташкил этиш режалаштирилган.

Манба: ЎзА

Поделиться