Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда уруш фахрийлари учун тантанали байрам тадбирлари ўтказилди
2019-05-09 | Жамият
Самарқанд шаҳрида жойлашган Соғлиқни тиклаш шифохонаси боғида тантанали байрам тадбирлари ўтказилди.
Байрам маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ва албатта, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига ҳукуматимиз томонидан юксак даражада эътибор қаратилаётгани, уларни тиббий ва ижтимоий химоялаш мақсадида тегишли ходимлар бириктирилиб, доимий патронаж хизматлари кўрсатилаётгани, мамлакатимиздаги санаторийларга бепул йўлланмалар ажратилаётгани таъкидланди. Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойлари ва уй хўжаликлари таъмирланиб, ободонлаштирилаётгани эса алоҳида таҳсинга лойиқ.
Байрам тадбирида юртимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, Ўзбекистон халқ артистлари томонидан куйланган қўшиқлар йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги