Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Касб байрами арафасида журналистлар ва блогерлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

26.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Ушбу сана муносабати билан Адлия вазирлигида  қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг  мазмун-моҳияти тўғрисида  аҳолини хабардор қилишга ўз ҳисса қўшиб келаётган ТВ, радио, газета ҳамда илғор интернет нашрлари журналистларини табриклаш маросими ўтказилди.

Миллий гвардия учун ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга қабул қачон ва қандай бўлади?

26.06.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган илк кунлардан бошлаб, унинг сафларига маънан бой, қадриятларимизга анъана ва урф-одатларимизга содиқ, жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли бўлган ёшларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

26.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 25 июнь куни Уфа шаҳридан келаётган 382-сон темир йўл рейсининг қолган барча йўловчилари автобуслар орқали Тошкент шаҳрига юборилди.

“Тошкент денгизи” да ҳарбий хизматчиларнинг парашют билан сувга сакраш машқлари бўлиб ўтмоқда

26.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчиларининг “Тошкент денгизи” да парашют билан сувга сакраш бўйича амалий ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Ўтган 2018 йилда миллий армиямизда илк бора парашют билан сувга сакраш жанговар машғулоти муваффақиятли амалга оширилган эди.

ЭЪЛОН

26.06.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

26 июнь куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси мутасаддилари иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Олмалиқ КМК ўз телеканалини ишга туширади

25.06.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Шу пайтгача Ўзбекистонда ҳеч бир йирик корхона ўз хусусий телеканалига эга эмас эди. ОКМК бу борада биринчи бўлади.

«ТEМП – 2019» Тошкент халқаро форуми давом этмоқда

25.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган касаба уюшмалари ёшларининг «ТEМП – 2019» Тошкент халқаро форуми давом этмоқда.

ЭЪЛОН

25.06.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарлари ва мутасадди вакиллари иштирокида брифинг ва очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

25.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 24 июнь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас. Бу Туркистон вилояти бўйича Фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан тасдиқланди.

Имом Ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида қўлёзмаларни муҳофаза қилишга доир семинар ўтказилди

25.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Самарқандда Имом Ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ОИС)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида «Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш» мавзусида илмий-амалий ва ўқув семинари ташкил этилди, шу билан бирга, тадбир доирасида «Халқаро ислом хаттотлиги кўргазмаси» ўтказилди.

Кутубхонага хорижий адабиётлар олиб келинади

25.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондига 758 номдаги жами 2512 та адабиёт олиб келинади.

Марказий Осиё мамлакатлари Омбудсманлари Тошкентга йиғилди

25.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Марказий Осиё мамлакатлари Омбудсманлари учинчи минтақавий маслаҳатлашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон олима аёлларининг ихтиролари Жанубий Кореяда Гран-прига муносиб кўрилди

24.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Корея Ихтирочи аёллари Ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал Мулк Оффиcи (KIPO) ва Халқаро Интеллектуал Мулк ташкилоти (WIPO) томонидан 20 июндан 25 июнга қадар Жанубий Кореяда XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси – KIWIE 2019 ўтказилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XI асрга оид қўлёзмаси фото нусхаси совға қилинди

24.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

21-22 июнь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида илмий-амалий ўқув семинари ўтказилди.

ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

24.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Мамлакатимизнинг Берлин шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Швециянинг Стокголм шаҳрида 2019 йил 21 июнь куни 10.09.1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмалхон Чўлиев ижарага олинган квартирада вафот этган.

Араб компанияси Ўзбекистонда шамол электр станцияларини қуради

24.06.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Араб инвесторлари Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт. га тенг шамол электр станцияларини қуради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.

“Ўзстандарт” агентлиги Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги– APAC Бош Ассамблеясида иштирок этди

24.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Жорий йилнинг 19-22 июнь кунлари Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги Бош Ассамблеясининг (APAC) 2019-йилдаги биринчи мажлиси Сингапур Республикасида бўлиб ўтди.