Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Терроризм – тараққиёт кушандаси
2019-05-10 | Жамият
Президентимиз томонидан жорий йилнинг 3 майида тасдиқланган «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар туғрисида» ги қарорига асосан Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни йўлга қўйиш мақсадида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари учун “Терроризм – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси вакиллари Л.Бобохўжаева ҳамда Х.Бойхўрозовлар мавзу юзасидан ўзларининг фикр мулохазалари билан қатнашди.
Улар экстремизм ва терроризмга қарши курашда ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган маънавий-маърифий тарбия муаммолари, глобаллашув шароитида таълим-тарбия тизими орқали ёшларнинг қатъий фуқаролик позициясини, уларнинг онгида зўравонлик ва ёт ғояларга муросасизликни шакллантириш, экстремизм ва терроризм умумий тарғибот-ташвиқот ишлари, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда Ўзбекистон ёндашувларининг халқаро-сиёсий аҳамияти ва бошқа долзарб масалалар бўйича фикр юритдилар.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги