Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг ходимлари Сингапур ҳамкорлик дастурининг қисқа муддатли курсларида иштирок этишади

2019-05-17 | Жамият

Санкт-Петербургда ўтаётган IX халқаро юридик форум доирасида 16 май куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ҳуқуқ ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Сингапур катта давлат адлия вазири Эдвин Тонг билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов меҳмонларни қутлар экан, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, Сингапурнинг ҳуқуқ соҳасидаги тажрибасини ўрганиш заруриятини қайд этди. Хусусан, яқинда Сингапурда қабул қилинган онлайн-ёлғон ва манипуляциялардан ҳимояланиш тўғрисидаги Қонун тилга олинди.

Шунингдек Р. Давлетов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Сингапур ҳамкорлик дастурининг қисқа муддатли курсларида иштирок этишга таклиф этилгани учун миннатдорчилик билдирди. Ушбу дастур «Халқаро ҳаво ҳуқуқи: қўлланилиши ва амалиёт», «Давлат-хусусий шериклиги бўйича инфратузилма лойиҳалари», «Рақамли иқтисодиёт – улкан маълумотлар ва аналитика», «Молиявий технологиялар: Имкониятлар ва муаммолар (Fintech)» каби йўналишларни кўзда тутади.

Ўз навбатида, Сингапурнинг Ҳуқуқ ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича катта давлат вазири Эдвин Тонг ҳам жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форуми юксак даражада ташкиллаштирилгани қайд этди ва ушбу тадбирда иштирок этиш имконияти тақдим этилгани учун минатдорчилик билдирди.

Мулоқот чоғида томонлар келгусида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегациясининг Санкт-Петербургда ўтаётган IX халқаро юридик форумидаги иштироки давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться